Лайлатул қадр
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.



Кўнгил, аҳдлашайлик, бергин қўлларинг,

Бир кун бўйинсунсанг нимадир, надир,

Ўзи топганича манзил, йўлларинг,

Эшик қоқиб келди Лайлатул қадр.


Минг ойдин афзалроқ бу каби тунни

Топиб бўларканми бошқа бир фурсат?

Келгин, яқинроқ кел, узатгин қўлни,

Бир ҳиммат айлагин, ўзингни кўрсат.


Қанча оқшомларни қорайтирганмиз,

Қанча юлдузларни этганмиз безор.

Тонгга насиба деб гуноҳ берганмиз,

Ойнинг иккимиздан топгани озор.


Тавбалар қиламиз бу кеча, кўнглим,

Йиғи келгунича йиғлаймиз тўлиб.

Худо сари сенинг, менинг ҳам йўлим,

Ўзига борамиз елкадош бўлиб.


Қуллик муҳаббатин этамиз изҳор,

Тошамиз ишқнинг зўр паймонасидан.

Бу тун дунёларга бермай эътибор,

Ризосин излаймиз остонасидан.


Ажабмас, раҳматга кўмилиб кетсак,

Ажабмас, гуноҳлар тутдек тўкилса.

Ажабмас, кечани бахтиёр этсак,

Ажабмас, дод солиб шайтон ўкинса.


Кўнгил, нима экан, атиги бир тун,

Шунчаки ўтди-ку унинг нечаси.

Кейин топа олмай қолиши мумкин

Йўқлаб келганида қадр кечаси!


Ўткирбек Муҳаммад Cобир



Манба
Мавзуга оид мақолалар
  «Закот» сўзи луғатда «поклик» ва «ўсиш» деган маъноларни билдиради. Закот берган кишининг моли давоми...

13:45 / 04.06.2017 4953
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ва асҳоби киром яшаган даврга .Асри саодат,, яъни .бахтиёрлик даври, давоми...

00:39 / 27.01.2021 5633
Буюк Британияда дунёга келган ўғил чақалоқларга «Муҳаммад» исмини бериш тобора оммалашмоқда. Бу ҳақида давоми...

10:53 / 01.02.2017 5499
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ кимни хоҳласа, адаштирар ва кимни хоҳласа, тўғри йўлда барқарор қилиб давоми...

10:38 / 14.02.2019 4262