Tabrik
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм


Азиз юртдошлар, муҳтарама опа-сингиллар!


Мана Қуръон ойи, сабр ойи, ибодат ойи бўлмиш Рамазон ойи ҳам якунланиб,  қалбларимизга сурур бағишлаб, Ийдул Фитр кириб келди. Аввали раҳмат, ўртаси мағфират, ниҳояси эса дўзахдан нажот бўлган Рамазон ойида курраи заминимиз узра   раҳмат нурлари, мағфират нурлари ёғилди, иншааллоҳ.

Аллоҳ таоло бутун дунё мусулмонларига Ийдул Фитр байрамини муборак айласин, бутун оламга тинчлик-хотиржамлик ато этсин, ибодатларимизни даргоҳида қабул этсин, она Ватанимизни  жаннатмакон, халқимизни Ўзининг розилигини топадиган халқлардан қилсин!

Аллоҳ таолонинг амрига бўйсунган, Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига эргашган ҳолда Рамазон ойининг рўзасини адо этиб, иймонлари сайқалланган барча мўмин-мусулмонларга жаннатнинг Райён дарвозасидан кириш бахти насиб этсин!


Ийдул Фитр барчамизга муборак бўлсин! Байрам шукуҳи хонадонларимизни  асло тарк этмасин!


muslimaat.uz таҳририяти

Манба
Мавзуга оид мақолалар
Барбадослик оммабоп қўшиқчи, актриса, дизайнер ва филантроп Рианна ҳижобда ва кўзга ташланмайдиган, ёпиқ давоми...

04:56 / 26.11.2020 3774
Американинг йирик шаҳарларидан бирида расмийлар кўплаб мусулмонларнинг истакларини ўрганиб чиқиб, расмий давоми...

01:02 / 18.01.2021 3535
Ва ниҳоят, томонларнинг фикрмулоҳазалари, керакли имтиёз ва мажбуриятлари, талаб ва таклифларини имкон давоми...

11:57 / 28.11.2022 5990
Доғистонлик 10 ёшли Сайидмуҳаммад Багандов пул йиғиб, умрага борди. Тўрт йил олдин боланинг онаси ҳажга давоми...

23:19 / 27.01.2020 4782