5 грамм туз ва 25-30 грамм шакар кунлик меъёр ҳисобланади!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кўпчилик кун давомидаги югур-югурлар, вақтнинг тиғизлиги баҳонасида ўз соғлиғига эътибор бермайди. Нонушта қилмасдан ишга кетиш, тушликда яхши овқатланмаслик эса охир-оқибат саломатликка салбий таъсир этиши аниқ.


Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош нутрициологи Гули Шайхова соғлом овқатланишнинг бир нечта муҳим қоидалари ҳақида айтиб ўтди.


 1-қоида. “Фаст-фуд” ва бошқа тез пишар маҳсулотлар ортиқча вазн, семириш ва қандли диабет каби хасталикларнинг энг асосий сабабчисидир. Шу боис ушбу егуликлардан бутунлай воз кечинг.


 2-қоида. Мева-сабзавотлар фойдали озуқа моддалари ва ферментларга бой. Шу боис улардан кунига камида 400 грамм истеъмол қилинг. Иссиқхоналарда етиштирилган маҳсулотларга ҳаддан ортиқ кимёвий ишлов берилиши сабабли ўзининг фойдали хусусиятларини йўқотади. Шундай экан, уларни имкон қадар танавул қилманг.


 3-қоида. Ўсимлик ёғи, оқ буғдой уни, шакар, туз истеъмолини чекланг. Чунки уларда клетчатка йўқ. Бу эса овқат ҳазм қилиш тизими, ичаклардаги фойдали бактерияларнинг озиқланишига салбий таъсир этади.


 Қолаверса, ЖССТ тавсиясига кўра, бир чой қошиқ — 5 грамм йодланган ош тузи, 25-30 грамм шакар (ширинлик ва бошқа озуқа маҳсулотлари таркибидаги шакар ҳам ҳисобга олинган) кунлик меъёр ҳисобланади. Уларни ҳаддан ортиқ истеъмол қилиш юрак, буйрак ва қон айланиш тизимида салбий ўзгаришларга олиб келади.


 4-қоида. Кўп овқат танавул қилманг. Бунинг энг тўғри йўли – шошмасдан таомланишдир. Овқатланаётганда сизни чалғитувчи ташқи омиллар — телевизор кўриш, компьютерда ишлашдан холи бўлинг. Қолаверса, нонушта қилмасдан асло кўчага чиқманг.


 5-қоида. Кунлик таомномангизда сутли маҳсулотлар — қатиқ, йогурт, пишлоқ, сузма, творог, бринза бўлишига эътибор беринг. Чунки улар суякларни мустаҳкамлаб, остеопороз ривожланишининг олдини олади.


6-қоида. Тананинг асосий қисми суюқликдан иборат. Шу боис унинг нормал ишлаши учун кунига ўртача 2-3 литр суюқлик (газсиз минерал сув, мевали, кам ёғли сутли ичимликлар, қуритилган меваларнинг қайнатмалари) ичиш тавсия этилади. Газланган, энергетик ва алкоголь ичимликлар истеъмол қилманг.


 7-қоида. Оқсилли таомлар аминокислоталарга бой. Улар мушак тўқималарини шакллантириш, эски ҳужайрларни янгилаш учун жуда зарур. Оқсилга бой егуликларга тухум, янги гўшт, дуккакли ўсимликлар, балиқ, ёнғоқ кабилар киради.


Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Матбуот хизмати


Манба
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ Бизни эзгу ишлар устида жам қилган Аллоҳ таолога беҳисоб давоми...

09:16 / 26.02.2017 6008
7. Ўлгандан сўнг қайта тирилишга иймон. Ўлим, ундан кейинги қабр синови ва ундаги азоб ёки роҳатга ишониш ҳам давоми...

11:21 / 02.05.2017 5621
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам «Жувон аёлдан давоми...

09:47 / 27.10.2016 6314
Ҳафса бинти Умар ибн Хаттоб ибн Нуфайл ибн Абдул Уъззо алАъдавий алҚураший ҳижратдан 18 йил олдин милодий 605 давоми...

13:26 / 28.03.2017 5274