Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси энди Мисрдаги ватандош хотин-қизлар муаммоларини мунтазам ўрганиб боради
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси мутасаддилари Мисрда таҳсил олаётган ватандош хотин-қизлар билан учрашув ўтказди.


Қўмита раиси О.Парпибоева раҳбарлигидаги масъуллар Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчихонаси билан ҳамкорликда Қоҳира шаҳрида истиқомат қилаётган ва таҳсил олаётган  30 нафардан ортиқ ўзбекистонлик хотин-қизлар билан  “Муслимаат” ўқув марказида сайёр қабул ташкил этди.


Қабул жараёнида бу ерда таҳсил олаётганлар дуч келаётган айрим масалаларни ечишда, фарзандлари учун туғилганлик гувоҳномаларини расмийлаштиришда юзага келаётган муаммоларни бартараф этишда элчихона орқали амалий ёрдам кўрсатилди.


Мулоқот давомида Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси томонидан ватандошларимизнинг муаммоларини мунтазам ўрганиб бориш, уларга таҳсил олишларида ҳамда  оила аъзоларига амалий ёрдам кўрсатиш масалаларида келишиб олинди.

Манба
Мавзуга оид мақолалар
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Аллоҳ таолога ҳамду сано, Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламга салоту давоми...

15:05 / 12.03.2017 5958
Нақишбандия тариқатининг йирик намоёндаларидан бири Зулфиқор Аҳмад Нақишбандий хазратларининг давоми...

09:30 / 04.02.2018 6065
 Маҳсулотлар 250 грамм маргарин 3 пиёла ун 100150 грамм сметана 1 коса ёнғоқ 1 пиёла шакар 1 та давоми...

14:01 / 15.12.2016 5239
БиласизмиБомдод намози нега айнан қуёш чиқишидан олдинўқилишининг сабабини биласизмиҚуёш чиқишидан олдин давоми...

21:44 / 18.03.2020 11948