Дадамнинг муҳаббати...
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.



Болалигимда балиқни ёқтирмайдиган инжиққина қиз эдим. Лекин уйимизда балиқ пиширилган кун мен учун энг қувончли кунлардан бири бўларди. Чунки менинг балиқни хушламаслигимни билган дадам, менга албатта бошқа таом пишириб берардилар. Онам балиқ пишириш билан овора бўлган пайтлари, балиқнинг ёнидаги қозонда дадамнинг қўлларидан мен учун бошқа нимадир таом пишаётган бўларди. Ҳаммага балиқ тортилганда, отам ўз қўллари билан менга тайёрлаган таомларини сузиб келардилар. Ўшанда ўзимни жуда бахтиёр сезардим. Ич-ичимдан қувонардим. Йўқ, ўзим ёқтирган овқатни еганим учун эмас, балки дадамнинг эътиборлари, менга меҳрибончилик қилишлари шундай таърифлаб бўлмас бахтни туйишимга сабаб бўларди.

Отам мени шу даражада яхши кўриб, шундай эътибор билан овқат тайёрлардиларки, ҳатто мен уйимизда кечки овқатга ҳар куни балиқ бўлса эди, деб орзу қиладиган бўлиб қолгандим. Чунки балиқ бўлган куни дадам менга албатта бошқа овқат пишириб беришларини билардим.

Ёшим улғайганда дадам менга овқат пиширишни ўргатдилар. Отам билан овқат пиширишни ўзгача завқи бор эди.

Бориб-бориб ҳамма овқатларни ўзим мустақил қиладиган бўлдим. Онам ҳам ошхона ишларини бутунлай менга топширдилар. Лекин дадам ошхонага кириб, тез-тез менга қарашиб турардилар.

Орадан йиллар сувдек оқиб ўтиб кетди. Бу орада отамни ҳам, онамни ҳам тупроққа қўйдик. Мен ҳам улғайиб катта аёл бўлдим. Болалигимда ёмон кўрганим балиқни севиб ейдиган бўлиб қолдим. Чунки менинг кўп хотираларим шу балиқ билан боғлиқ.

Бугун дастурхонга балиқ тортилса, ёки бозор расталари оралаб сотилаёган балиқни кўрсам, марҳум отам кўз олдимга келадилар. У кишининг мен учун алоҳида таом тайёрлаб беришлари, ишдан чарчаб келган бўлишларига қарамай, ҳафсала билан ошхонага кириб, мен севган таомлардан пишириб беришлари, ошхонада иш қилганимда кириб, менга ёрдам беришлари, ҳамма-ҳаммаси бир-бир хотирамда жонланиб, кўзимга ёш келади, отамни ғойибона дуо қиламан.


"Фарзанд тарбиясидан 700 та сабоқ"

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
gallery linkfile sizemedium ids11213,11214,11216,11217,11220,11219 Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг «Очиқ хат»  китоби давоми...

17:14 / 20.02.2017 4508
Muslimaat.uz сайти жамоаси сайтимизда фаолият юритган Муслимахон Тешабоеванинг падари бузруквори ва бувиси давоми...

20:31 / 04.01.2020 2650
     Бир киши намозларини жамоат билан ўқиш учун ҳар куни масжидга борар эди. Тўсатдан масжидга боришни давоми...

18:51 / 21.03.2017 4669