She'r
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бандадирсан, бандаликни исбот этиб,

Хато қилсанг, маломат қилгувчи кўп,

Бу онларда виждонидан сабот топиб,

Маломатдан саломат қолгувчи йўқ!


Бу оламда осон ишни севди барча –

Шод қалбингга қайғу олиб келгувчи кўп,

Юрагига ханжарларни аччиқ санчиб,

Лек қайғуйинг зиммасига олгувчи йўқ.


Бори элнинг мулки эрур бахтиёрлик,

Истасанг-да, ғамни олмоқ иш имконсиз.

Мағлубият ҳосилидир хор-у зорлик,

Ғалабангдан фойда кутган эрур сонсиз.


Зулм зулмат каби қоплаб бу оламни,

Марҳаматнинг нурларига дил муштоқдир.

Олтинларга кўмилса-да боши қадар,

Марҳаматсиз бўлса инсон, энг қашшоқдир.


Айланишдан тўхтамайди чархи фалак,

Айланишдан тинмагайдир бир дам замон.

Адолатнинг боғларида унган чечак

Димоғимиз хуш этаркан, Роббим, қачон?..


Хато қилмоқ ҳар банданинг касби кори,

Ато қилмоқ Сенга хосдир, Робби Карим!..

Ўзинг бўлгин ожизларнинг мададкори,

Остонангга бошим қўйдим кўнглим ярим...


Акром МАЛИК

Манба
Мавзуга оид мақолалар
Дарс Қуръони Каримдан ёд олинганини текшириш ила бошланди. Сўнгра ота танишбилишларнинг аҳволини давоми...

16:03 / 26.12.2016 38757
  Ният бўлиши шарт. Закот тўғри бўлиб, закот ўрнига ўтиши учун энг муҳим шарт закот беришни ният давоми...

13:57 / 04.06.2017 3791
Болалигимни эсласам, кўз олдимга райҳон ифорлари таралиб турган озода, саришта ҳовлилар келади. Қайси бир давоми...

21:08 / 21.09.2023 2823
Энг маърифатли имом2019 кўрик танловида ЭНГ КЎП МАҚОЛА НАШР ЭТГАН ИМОМ йўналиши бўйича нуфузли мукофот билан давоми...

16:00 / 26.09.2019 5000