Ислом – оилавий алоқаларни инсоний алоқалар ичида энг муқаддас робитага айлантирган
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Пайғамбар алайҳиссаломлар Аллоҳ таолонинг энг суюкли, танлаб олган, бошқаларга ўрнак қилиб кўрсатган бандаларидир. Улар инсоният тарихи давомида илоҳий қонун-қоидалар асосида яшашни кишиларга ўргатиб келган шахслардир. Ана ўшандай олиймақом зотларнинг ҳаммалари оилали ва зурриётли бўлишлари бежиз эмас. Бу ҳолат барча инсонлар оилали бўлиб, ҳалол-пок йўл билан зурриёт қолдиришга уринишлари керак эканини кўрсатади. Бу оятда никоҳга қаттиқ тарғиб борлиги кўриниб турибди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ўзларининг никоҳдан дунёга келганликларини фахр билан зикр қилганлар.


 Жаъфар ибн Муҳаммаддан, у отасидан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

«Албатта, Аллоҳ азза ва жалла мени никоҳдан чиқарди, зинодан чиқармади» (Байҳақий ривоят қилган).


Ушбу ҳадиснинг шарҳида айтилишича, Аллоҳ азза ва жалла Ўзининг маҳбуб Расули Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ота силсилала-ри Одам алайҳиссаломдан тортиб, то Абдуллоҳ ибн Абдулмуттолибгача, она силсилалари момо Ҳавводан тортиб, то Омина бинти Ваҳбгача фақат никоҳ воситаси билан боғланиб келишини таъминлаган.


Аллоҳ таоло инсон зотига, уларнинг йўлчи юлдузлари бўлмиш анбиёларга, анбиёларга эргашган авлиёларга ва барча умматларга оила ҳаётини раво кўргандир. Аллоҳ азза ва жалла Ўзининг барча самовий динларида оила тузумини улуғлаган ва бандаларини никоҳга тарғиб қилган.


Айниқса, Аллоҳ таоло Ўзининг охирги ва мукаммал дини, Қиёматгача боқий қолувчи дини, барча замонлар ва маконлардан инсониятга икки дунё саодат йўлини кўрсатиб берувчи дини – Исломда оилага алоҳида эътибор берган. Оилавий алоқаларни инсоний алоқалар ичида энг муқаддас робитага айлантирган,


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ.  "Бахтиёр оила" асаридан

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
2016 йил йилдан бошлаб, ҳар йили 11 феврал куни БМТ қарорига биноан Халқаро илмда аёллар ва қизлар куниrdquo давоми...

21:42 / 14.02.2021 4740
Кўкрак саратони аёллар орасида энг кўп тарқалган саратон тури бўлиб, аёлларнинг бу касаллик туфайли ўлими давоми...

11:25 / 20.03.2019 5800
Керакли маҳсулотлар 1. Помидор. 2. Туз. 3. Шакар. Тайёрланиши помидорларни яхшилаб ювиб, устидан қайнатилган давоми...

17:18 / 12.02.2017 6378
embedhttpswww.youtube.comwatchvLsoX5LVNlSAembed

16:31 / 11.08.2017 5075