Аллоҳнинг наздида мартабаси энг ёмон одам
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:


«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қиёмат куни Аллоҳнинг наздида мартабаси энг ёмон одам, аёлига яқинлик қилиб, аёли унга яқин бўлганидан кейин сирини одамларга ёйиб юрадиган кишидир», дедилар» (Муслим ва Аҳмад ривоят қилишган).


Эру хотиннинг орасидаги шариат иши фақат иккисининг сири бўлиб қолиши керак. Эр ҳам, хотин ҳам жинсий алоқа пайтида бўладиган нарсаларни бошқаларга айтмаслиги лозим. Мазкур сирни бошқаларга айтиб юриш беодоблик, шарму ҳаёсизлик ва гуноҳ иш ҳисобланади. Жамиятда фоҳиша гап-сўз ва ишларнинг кўпайишига сабаб бўлади. Шунинг учун ҳам қуйида ўрганиладиган ривоятимизда бу ишни қиладиган шахсни шайтонга ўхшатилмоқда.


Сунан эгаларининг ривоятида:

«Албатта ўшанинг мисоли худди кўчада шайтонга дуч келган урғочи шайтондан ҳожатини чиқариб олганда одамлар унга қараб турганга ўхшайди», ёлғиз дейилган.


Эру хотин ўз ораларидаги жинсий ҳаёт ҳақида бошқаларга сўзлаб юришлари ана шундоқ шармандали иш ҳисобланади. Шунинг учун мўмин-мусулмон эркагу аёл ўзаро жинсий сирларини ҳеч кимга айтмасликлари керак.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад  Юсуф роҳимаҳуллоҳ


Манба
Мавзуга оид мақолалар
Юртимизда Қуръон мусобақасидан сўнг илк бор ҳадиси шариф бўйича беллашув бўлиб ўтиши кутилмоқда. Ҳадиси давоми...

20:47 / 03.05.2018 4569
Намозни ўз вақтида ўқиш Аллоҳнинг амрдир. Ҳар бир намознинг вақти алоҳидадир. Бундан бошқа вақтда бир неча давоми...

14:32 / 16.05.2017 5069
Рамазон ойи болаларни дин ва диёнат, раҳмдиллик, сабр ва кўплаб бошқа сифатлар билан таништиришга қулай давоми...

12:47 / 04.05.2017 4749
Сора Шаффи халқаро журналист. Унинг 2018 йилда ёзган Рамазон кундалиги кўпчилик муслималарга таниш давоми...

13:04 / 04.05.2019 4519