Аллоҳ таолони зикр қилаётганда
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таолони зикр қилаётганда ўша зикр маъносига мувофиқ бўлган қалб амали ҳам ҳамроҳ бўлиши мақсадга мувофиқдир. Масалан, "субҳоналлоҳ" дер экансиз Аллоҳ таолонинг ҳар қандай айбу нуқсонлардан пок зот экани ҳақида тафаккур қиласиз. "Алҳамдулиллаҳ" дер экансиз Аллоҳ таоло Сизга инъом қилган сон-саноқсиз неъматлари ҳақида фикр юритасиз. Ҳар бир таҳмид ила қалбингизни шукр ҳисси чулғаб боради. "Аллоҳу акбар" дея тилингиз пичирлар экан, Аллоҳ таолонинг улуғлиги, қодирлиги, азамати ва буюклиги ҳақида тадаббур қиласиз. Бу сизга хотиржамлик бахш этади, зеро мутлақ буюклик, мутлақ қодирлик Раббингиз Аллоҳга оидддир. У сизнинг улкан мусибатларингиздан, буюк муаммоларингиздан буюкроқ ва улуғроқдир. Шундай экан, зикрлар сўнгида унга дуо қилинг, ёлборинг, енгиллик, нажот ва офият сўранг. Умидсизланманг, мўмин экансиз, ютқазмайсиз, хусронга юз тутмайсиз. Иймон билан бу дунёдан ўтишингизнинг ўзи барча зарарларингизни фойдага айлантириб қўяди. Армонларингизни кетказиб, абадий саодатга қовуштиради.


Алишер Султонхўжаев

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
embedhttpsyoutu.beXWDODh99oZ8embed

19:17 / 16.07.2018 4440
Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ шундай деган эканлар «Эй одам боласи, сен маълум кунлардан давоми...

16:49 / 23.12.2016 4849
httpswww.youtube.comwatchv1uyLrQwQC0Yampfeatureyoutu.be

12:10 / 18.12.2018 2891
Муборак Рамазон ойининг кириб келишига ҳам бир ойдан оз муддат қолди. Ушбу мақолада биз Рамазонга ва рўза давоми...

16:54 / 20.04.2019 2747