Биласизми?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳеч қаерда ишламайдиган шахсдан қанча алимент ундирилади?


Алимент қарзининг миқдори давлат ижрочиси томонидан суднинг ҳал қилув қарори ёки алимент тўлаш тўғрисидаги нотариал тартибда тасдиқланган келишувда белгиланган алимент миқдоридан келиб чиққан ҳолда аниқланади.


Оила Кодекснинг 99-моддасига асосан вояга етмаган болаларга тўланадиган алимент қарзининг миқдори алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг иш ҳақи ва бошқа даромади миқдоридан келиб чиққан ҳолда алимент ундирилмаган вақт учун ҳисоблаб чиқилади. Агар алимент тўлаши шарт бўлган шахс шу даврда ишламаган бўлса ёки унинг иш ҳақи ва даромадини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим қилинмаган бўлса, алимент қарзи ундирилаётган вақтда алимент Ўзбекистон Республикасидаги ўртача ойлик иш ҳақи миқдори бўйича ҳисоблаб чиқилади. Агар қарзни бундай белгилаш тарафлардан бирининг манфаатларига жиддий путур етказса, манфаатларига путур етказилган тараф судга мурожаат қилишга ҳақлидир. Суд тарафларнинг моддий ва оилавий аҳволини ва бошқа эътиборга лойиқ ҳолатларни инобатга олиб, қарзнинг пул билан тўланадиган қатъий суммасини белгилаши мумкин.


Асос:

Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 140-моддаси.


Лайло Қаршибоева, ҳуқуқшунос


Манба
Мавзуга оид мақолалар
ФАЗОВИЙ КАНАЛЛАРНИ АЛЛОҲ  ЙЎНАЛТИРГАН НАРСА УЧУН ИШЛАТИШ Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло дунё ҳаётида яратган давоми...

15:51 / 03.04.2019 5902
«Эй Одам фарзанди Киши ўлимга иймон келтириб, яна қандай хурсанд бўлаётганидан ажабландим. Ҳисобкитоб давоми...

16:36 / 23.12.2016 4202
Ислом тинчлик дини         Ислом динини ниқоб қилиб, манфур ишларни амалга ошираётган мутаассиб кучлар давоми...

16:21 / 14.03.2017 5863
Зиёратга келган кишидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сўрадилар Туянгни нима қилдинг Аллоҳга давоми...

22:32 / 01.01.2017 5005