Юз – мукаррамлик нишонаси
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Инсонлар хато қилгач, Аллоҳ таоло жазоламаслиги учун истиғфор айтишади ва камчиликларини тузатишга уринишади. Лекин хатосини англаб етмайдиганлар ҳам йўқ эмас. Уларга қанчалик тушунтирилмасин, барибир ўз билганидан қолмайди. Қайсар кимсаларга қандай муомала қилиш керак?

Қоғоз, қалам, ранглар ва катта доска олиб берилса ҳам, уй деворларига ёзишда давом этётган болакайга ота қандай чора қўллаши керак?  Албатта, уни жазолаши шарт.


Ҳабибимиз Муҳаммад алайҳиссалом жазо қандай бўлишини ўргатадилар. Шу билан бирга, ота-она фарзандини жазолашда ўта қаттиққўл бўлишидан қайтарадилар. Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига болаларидан шикоят қилиб келди ва у зот алайҳиссаломдан уларни жазолаш йўли ҳақида сўради. Пайғамбаримиз алайҳиссалом унга: “Гуноҳлари қадар жазола. Юзга уришдан тийил”, дедилар (Имом Табароний ривояти).


Арзимас хато эвазига юзга уриш ёки тупуриш мумкин эмас. Чунки боланинг юзи мукаррамлик белгисидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Юзга уришдан сақланинг”, деб огоҳлантирганлар. У зот алайҳиссалом қанчалик қаттиққўл бўлмайлик, болаларни ғазабнок ҳолда жазоламаслигимни буюрадилар.

Пайғамбаримиз алайҳиссаломдек болаларни яхши кўрадиган улуғ зот борми? Албатта йўқ!


Юлдуз Комилова

Манба
Мавзуга оид мақолалар
embedhttpwww.youtube.comwatchvqswAkIyCI4embed Фарзандлар жаннат райҳонларидир 1қисм

15:08 / 06.02.2017 9610
«Эй Одам фарзанди Киши ўлимга иймон келтириб, яна қандай хурсанд бўлаётганидан ажабландим. Ҳисобкитоб давоми...

16:36 / 23.12.2016 4203
39 « ». . Ўттиз тўққизинчи ҳадис Абу Айюб Ансорий разияллоҳу анҳудан ривоят давоми...

14:41 / 08.06.2018 4950
Абу Саид  розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади   «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ичимликка пуфлашдан давоми...

12:08 / 04.03.2017 24925