Тан олинмаган руҳий касаллик: смартфонларга қарамлик
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

•  Сиз ҳар тонгда уйқудан уйғонибоқ телефонингизни қидирасизми?

Агар шундай бўлса, сиз кенг тарқалаётган хавфли касаллик қаршисида турибсиз. Бу касаллик номофобия деб аталади. Номофобия – инглизча no mobile-phone-phobia – телефонсизликдан қўрқиш. Мобил телефонсиз ёки ундан узоқда қолишдан қўрқиш (фобия) ҳисобланади.

Эркакларнинг тахминан 58 фоизи ва аёлларнинг 47 фоизи бундай қўрқувни бошдан кечиришар экан, яна 9 фоиз одамлар мобил телефонлари ўчирилганида ташвишланишларини айтиб ўтишган. Телефон фойдаланувчиларининг 55 фоиз қисми ташвишланишнинг асосий сабаби дўстлар ёки оила аъзолари билан алоқада бўлолмаслик деб айтишган. Номофобиянинг стресс даражаси тўй кунидаги стресс ёки тиш шифокорига ташриф буюришдаги стресс билан тенглаштирилади. Тан олишимиз керакки, мобил телефонларга қарамлик ҳозирги кунда кўпчилигимизнинг муаммойимиз. Лекин баъзилар буни арзимасдек қабул қиладилар ёки умуман муаммо деб баҳоламайдилар. Психологлар номофобияни гиёҳвандлик ёки спиртли ичимликларга қарамлик билан тенг деб баҳолашмоқда. Бугун дунё бўйича 7,2 миллиарддан ортиқ одам ўз мобил телефонига эга. Бу дунё аҳолисининг 91 фоизини ташкил қилади. Саудия Арабистони ва Иорданияда ўтказилган тадқиқот натижасига кўра, бу икки давлат аҳолисининг 51 фоизидан ортиқроғида телефонга қарамлик ташхиси қўйилди. 5191 киши иштирок этган сўровноманинг 26 фоизида иштирокчилар телефонсиз қолиш қўрқуви билан яшаётганини ва бундан даволаниш истагини билдиришган.


Интернет материаллари асосида Дилобар Арабова тайёрлади.

Манба
Мавзуга оид мақолалар
«Ҳар бир жон ўлимни тотгувчидир» Анбиё сураси, 35оят Ҳа, ўлим ҳақ, ўлим ёш танламайди. 2019 йилнинг 29 декабрь давоми...

20:12 / 04.01.2020 4385
Шайх имом Абулқосим Қушайрий раҳимаҳуллоҳдан нақл қилинади. У зотнинг фарзанди қаттиқ касал бўлгани ҳақида давоми...

00:40 / 12.07.2023 6459
Озиш, вазнимизни камайтириш учун баъзан нималар қилмаймиз ўзимизни охири йўқ парҳезлар билан қийнаймиз, давоми...

20:18 / 18.01.2019 3892
Абдуллоҳ ибн Марзуққа кўп молдунё берилган эди. Бир куни маст бўлиб, ўйинкулгига берилиб, пешин, аср ва шом давоми...

18:53 / 12.02.2017 8565