“Қуръон мусобақаси – 2024” кўрик-танлови ўтказилди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Тошкент ислом институтида “Февраль – Қуръон қироати ва илмлари фан ойлиги” деб эълон қилинган. Шу муносабат билан Таҳфизул Қуръон кафедраси томонидан Олий маъҳад талаба қизлари ўртасида “Қуръон мусобақаси – 2024” кўрик-танлови ташкил қилинди.

Тадбирда  ТИИ ректори, профессор Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов, Таҳфизул Қуръон кафедраси мудири Жаҳонгир қори Неъматов, Ўқув ишлари бўйича проректор Ёқуб домла Бухарбаев, Илмий ишлар ва фан бўйича проректори Соатмурод Примов, Кундузги таълим факультети декани Ибодуллоҳ домла Ахроров қатнашдилар.

Тадбир икки йўналишда – ҳифз ва тиловат йўналишида ўтказилди.

Мусобақада қорияларни

Валихон қори Азимбоев – Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси;

Содиқжон қори Қурбонов – Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси;

Жаҳонгир қори Рўзиев – Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси;

Адхам қори Юсупов – Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси

баҳолаб бордилар.

Мусобақа якунига кўра қуйидаги натижалар қайд этилди:


Ҳифз йўналиши бўйича:

1-ўрин: 2-курс талабаси Валихонова Оминахон;

2-ўрин: 1-курс талабаси Юсуфий Руқаййа;

3-ўрин: 1-курс талабаси Музаффархонова Робия.


Тиловат йўналиши бўйича:

1-ўрин: 4-курс талабаси Икромова Моҳинур;

2-ўрин: 2-курс талабаси Йигиталиева Эъзоза;

3-ўрин: 4-курс талабаси Комилова Малоҳат.


Тадбир якунида ғолибалар муносиб тақдирландилар

Ҳивз йўналиши бўйича 1-ўрин соҳибасига икки  кишилик умра йўлланмаси  ва бошқа ғолибаларга турли қимматбаҳо совғалар мукофот сифатида ўқитувчилар томонидан топширилди.


Журналист:  Н. Раҳимова


Манба
Мавзуга оид мақолалар
Сентябрнинг 17куни, мавлид ойининг иккинчи куни устоз Одинахон Муҳаммад Содиқ бошчилигида бир гуруҳ давоми...

08:01 / 21.09.2023 2258
2021 йил 2024 январь кунлари Қозон шаҳрида Мусулмон ёшларнинг ХI форуми бўлиб ўтади. Бу йил форум қизлар учун давоми...

05:11 / 03.01.2021 3028
Қадрли сайтимиз мухлислариCиз азизларга маълумотларни янада қулай ва замонавий қиёфада тақдим этиш давоми...

21:15 / 20.01.2020 5287
Илм аҳллари билан бўлган учрашувлардан сўнг улар билан биргаликда Туркиянинг Истанбул шаҳрини томоша давоми...

05:56 / 30.11.2020 3127