Тожикистон Президентининг фикрича, фақат аёллар акушерлик қилишлари лозим
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Президент Имомали Раҳмон Тожикистон аҳолисининг диндорлигини инобатга олган ҳолда, акушер-гинеколог бўлиб эркаклар эмас, айнан аёллар меҳнат қилиши лозим, деб таъкидлади. Бу ҳақида «Интерфакс» маълум қилди.
Президентнинг айтишича, мамлакатнинг узоқ минтақаларидаги туғруқхоналарда акушер-гинеколог сифатида кўпроқ эркаклар фаолият кўрсатаётганлиги сабабли аёллар уй шароитида туғишига тўғри келмоқда. У яқинда республика шарқидаги Рашт туманининг туғруқҳоналаридан бирига қилган ташрифи чоғида биронта аёл акушерни учратмагани ҳақида сўзлади. «Ўша вақт мен танқидий фикрлар билдириб, динимизни инобатга олиб, бундай тор мутахасcисликларга қизларни жалб этиш зарурлигини айтдим», дейди Имомали Раҳмон. Тожикистон Президенти Таълим Вазирлигига Тиббиёт олийгоҳларида узоқ минтақалардан келган қизларга «гинекология» мутахассислиги бўйича бепул таълим олиш учун квоталар ташкил қилиш тўғрисида топшириқ берди. Имомали Раҳмон 25 % тожик аёллари уй шароитида туғишни ихтиёр этишлари ва бунинг натижасида гўдаклар ва оналар орасидаги ўлим ҳолатининг ўсишини айнан эркакларнинг гинеколог лавозимида ишлаётгани билан боғлади.
«islam.ru» сайтидан олинди.
Мавзуга оид мақолалар
Бизларни Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга уммат қилиб яратган ва Ўзининг мукаммал дини Ислом давоми...

06:10 / 15.12.2016 3597
 Мусулмонларнинг Лондондаги гуруҳи «Шариат» лойиҳаси жума куни Брик Лайн кўчаси бўйлаб ичкиликнинг тунги давоми...

21:02 / 19.01.2017 3656
Бола туғилди, у учун топишмоқ бўлган ёруғ дунё энди унинг кўз ўнгида турибди. Чақалоқ дунёга келган давоми...

06:33 / 13.12.2016 4231
29 , « ». . Йигирма тўққизинчи ҳадис  Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади давоми...

18:13 / 02.06.2018 4537