Қаноат
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Тўтр девордан иборат, аммо томи ёпилмаган кичик бир кулбада камбағал бева аёл ва фарзанди яшар эди. Уйларининг ёғоч эшиги бор бўлса-да, ёмғир, қор ёғса, шифти ёпилмаган бу кулба уларни ёғингарчиликдан сақламас эди. Шунга қарамай, бу оила бор неъматларга шукр ва қаноат ила кун кечирар эди.

Бу аёлни энг қаттиқ қийнайдиган нарса бу қиш пайтидаги ёғингарчилик эди. Фарзанди тўрт ёшга тўлгунига қадар Аллоҳнинг фазли ила қаттиқ ёмғир ва қор ёғиши бу ўлкада кузатилмади. Бир куни осмонни қуюқ булут қоплади ва кеч кирганда қаттиқ ёмғир ёға бошлади. Одамлар уйларига кириб ёмғирдан сақландилар. Аммо бева аёл ва гўдаги жуда қийин аҳволда қолди, ёмғир суви остида кийимлари буткул ивиб ҳўл бўлди. Она фарзандини ёмғирдан сақлай деб бағрига босса, жиққа ҳўл бўлган кийими билан янада кўпроқ озор берар эди. Шунда она зудлик билан эшикни ечиб олди ва деворга қия қилиб суяди.Фарзандини ёмғирдан тўсай деб эшик остига олди. Ёмғирдан сақланган гўдак кўзларида бахтиёрлик ва юзида табассум ила онасига қаради ва деди : — Онажон, эшиклари бўлмаган камбағаллар ёмғир ёғса, нима қиладилар ?!!! Гўдак шу онларда уйида эшиги бор бўлганини катта бойлик деб ҳисоблади. Аллоҳнинг қадаридан рози бўлиш – катта бахт, шу розилик билан қалб хотиржамлиги келади, тушкунликка тушиш ва норозиликдан сақланиш мумкин бўлади!
Мавзуга оид мақолалар
Қадимги Хитойда турмушга чиққан қиз эрининг уйида яшаб, унга ва унинг онасига хизмат қилиши керак эди. давоми...

12:23 / 30.11.2016 8447
Кишиким қилса олимларга таъзим, Андоқки қилур Пайғамбарга таъзим.                    Илм ўқуб қилмаган амал давоми...

11:14 / 10.02.2017 11658
НЕЪМАТГА МАСТ БЎЛИБ ҚОЛМАГИН Инсон Аллоҳ томонидан берилаётган неъматларга эмас, бизларга офият, омонлик, давоми...

16:04 / 03.04.2019 4386
Менинг бир муҳандис дўстим Британияда истиқомат қилар эди. У менга бир оилани таништирди. Ушбу оилада яшовчи давоми...

15:02 / 25.03.2019 4823