Ифторни ўз вақтида қилиш
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қуёшнинг ботгани, шом намози вақти киргани аниқ бўлса, тезлик билан ифтор қилиш лозим. Узрсиз уни ортга суриш дуруст эмас.

حَدَّثَنَا عَبْدُ اللَّهِ بْنُ يُوسُفَ أَخْبَرَنَا مَالِكٌ عَنْ أَبِى حَازِمٍ عَنْ سَهْلِ بْنِ سَعْدٍ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ - صلى الله عليه وسلم - قَالَ «لاَ يَزَالُ النَّاسُ بِخَيْرٍ مَا عَجَّلُوا الْفِطْرَ».

Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Инсонлар яхшиликда ифторликни тезлик (ўз вақтида, яъни қуёш ботиши) билан қилган муддатларигача бардавом бўладилар».

(Бухорий ва Муслим ривояти).

Ҳадисда, инсонларни тўғри йўлдан тойилиб кетишларига бир сабаб қилиб, ифторликни ўз вақтидан узрсиз кечиктиришлари кўрсатилмоқда.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Аллоҳ таоло ифторни тезлик (ўз вақтида) билан қиладиган бандаларини яхши кўради».

(Термизий, Аҳмад ривояти).

Аллоҳ таоло яхши кўрадиган бандалардан бўлиш насиб қилсин!

Гулшода тайёрлади.

Мавзуга оид мақолалар
Энг гўзал хулқ эгаси Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Расули Акрам алайҳиссалом ўта шижоатли, ҳам тавозели, давоми...

12:21 / 07.12.2017 4278
.Хушуъ, арабча сўз бўлиб, .қўрқиш, ўзини паст олиш, овозини пасайтириш, маъноларини англатади. Одатда бу сўз давоми...

08:06 / 07.12.2022 5194
«Малакали таржимон, муҳаррир, ўткир қалам эгаси muslimaat.uz сайти ходими» йиллик танловининг 1босқичи давоми...

18:58 / 06.01.2020 3041
  gallery linkfile sizelarge ids15737,15738,15739,15740,15741    Бугун 19 апрель куни «muslimaat.uz» ходималари қорилар мусобақасига оид давоми...

14:21 / 04.03.2017 5398