«Quran.uz» сайтининг 10 йиллигига бағишланган илмий-маърифий анжуман бўлиб ўтди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бугун «Quran.uz» сайтининг 10 йиллигига бағишланган илмий-маърифий анжуман бўлиб ўтди.  Анжуманда Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Малик, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Анвар қори Турсунов, таниқли ҳаттот Ҳабибуллоҳ Солиҳлар ҳам иштирок этдилар.

Тадбир Қуръони карим тиловати билан бошланди. Анжуманни очиб бериш учун сўз «Quran.uz» сайтига илк бор дуо берган, баракали илмий фаолияти билан динимиз ва маънавиятимиз хазинасини бойитиб келаётган Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларига берилди.

Шундан сўнг сайт мудири Абу Муслим  сўз олиб,«Quran.uz» сайтининг тарихи, сайтни ташкил қилишдан мақсад, 10 йил давомида қилинган ишлар ва келажакдаги режалар ҳақида айтиб ўтдилар.

Қуръони Каримнинг бизнинг юртимизга қироат йўли билан етиб келиш тарихи, юртимизда кенг тарқалган қироатлар, ватанимизда Қуръони Карим таҳфизига хизмат қилган улуғ зотлар ҳақида «Тўхтабой» жомеъ масжидининг имом ноиби Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид  маъруза қилдилар.

Сўнгра ўнта қироат соҳиби муҳтарам Зайниддин қори диёримизда машҳур бўлган Ҳафснинг Осимдан қилган ривоятида, сўнгра  Халафнинг Ҳамзадан қилган ривоятида тиловат қилиб бердилар.

«Хўжа аламбардор» жомеъ масжиди имом ноиби Ҳусайнхон Яҳё Абдулмажид юртимизда Қуръони Каримга хизмат қилган кишилар, бу борада қилинган ишлар ҳақида сўзлаб бердилар.

Ҳазрати Усмон мусҳафининг юртимиздаги нусхасининг хаттоти Ҳабибуллоҳ Солиҳ мусҳаф ҳақида қимматли маълумотларни сўзлаб бердилар. Кейин Қуръони Каримнинг Шарқ маданиятига, жумладан, ўзбек адабиётига кўрсатган таъсири ҳақида устоз Анвар қори Турсунов сўз олдилар.

Анжуман сўнгида «Quran.uz» сайтининг 10 йиллигига бағишлаб эълон қилинган танлов ғолибларига Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари ўз қўллари билан совғаларни тақдим қилдилар.

Сўнгра Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари анжуманга хотима ясаб, анжуман ташкилотчилари ва иштирокчиларига, танлов ғолибларига самимий тилакларини билдирдилар. Ва рамзий тарзда тадбирни якунлаш учун юртимиз қориларининг энг ёш авлоди Убай  Ҳусайнхон ўғли тиловат қилдилар. Келган меҳмонлар ва иштирокчилар Қуръони Каримга бағишланган махсус кўргазмага таклиф қилинди.

muslimaat.uz

Мавзуга оид мақолалар
Ҳозирги замонда онкология касалига чалинганлар тинимсиз кўпайиб бормоқда. Бу касаллик кенг тарқалиши давоми...

14:48 / 22.11.2016 4621
Савол Икки йўлнинг биридан ичкарига дори юборилса ва у қайтиб чиқса, таҳорат бузиладими Жавоб Таҳорат давоми...

19:11 / 21.03.2017 4012
Савол Кўпчилик таҳорат истинжо қилишдан бошланади, деб ҳисоблайди. Шу тўғрими Жавоб Истинжо деб баданга, давоми...

18:49 / 21.03.2017 5169
Ҳаётлик вақтида имо билан ҳам намоз ўқишдан ожиз бўлган одам каффорот беришни васият қилиши лозим давоми...

13:50 / 23.05.2017 3733