Динимизда кун санаб майитни йўқлаш борми?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим

 

Сизу бизни инсон қилиб яратган ва ўзининг ҳақ динида қилган Аллоҳ таолога чексиз ҳамду санолар бўлсин. Ҳаётимизни ҳар бир жабҳасида бизларга ўрнак бўлган шарафимиз, Набийимиз, Расулимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга саловатларимиз бўлсин.

1997 йил ҳаж сафарига отланган юртдошларимизни диний илмларини қай даражалигини синаш, ҳаж сафарига қай даражада тайёр эканликларини текшириш мақсадида ҳаж комиссияси уларни имтиҳон қилганди. Имтиҳонда уларга ҳар хил саволлар берилди. Аммо ҳамюртларимиз оддий саволларга ҳам жавоб беришда оқсашди. Хусусан, «Маъсиятга сабаб бўладиган ибодатлар қайси?» деган саволга ўзларини комил мусулмонман, ҳажга боришга лойиқман деб юрган айрим юртдошларимиз «Ўзи ибодат бўлса-ю, у қандай қилиб маъсиятга сабаб бўлади» – дея, ўйлаб қолдилар. Шу воқеадан сўнг, халқимизга ибодатлар борасида гуноҳ-савоб, бидъат-хурофатлар тўғрисидаги диний билимлар етишмаслиги яққол кўзга ташланди. Яратганга чексиз шукурлар бўлсинки, Ўзбекистон Исломниннг забардаст олимлари юрти, Ислом илмларининг бешиги ҳисобланади. Ўша йилларда ҳам илм истаган кишига етарли адабиётлар, ўқув қўлланмалари ва техник воситалар мавжуд бўлган. Хўп, адабиётлар етарли, техник воситалар етарли бўлса, юқоридагидек оддий саволларга жавоб бера оладиган даражадаги илм олишга нима тўсқинлик қилган? Илм олишга қунт ва сабр билан китоб варақлаш етишмайди, назаримда. Аллоҳ таоло отамиз Одам алайҳиссаломни яратар экан, ўзида бор илмларнинг кераклигини берган. Алҳамдуллиллиҳ, ана шу илмлар тараққиётининг натижаси ўлароқ ана шу ўқишни ёқтирмайдиган замондошларимизга Аллоҳ таолонинг буюк неъмати фан ва техника ривожининг улкан инъоми компютер, интернет номли воситаларига эга бўлдик. Энди ана шу электрон муаллим ёрдамида ўзимизнинг исломий илмларимизни бойитиш имконига эгамиз. Бунинг учун юртимизда фаолият олиб бораётган исломий сайтлардан фойдалансак бўлади. Ана шунда ўзимизнинг динимиз, ибодатларимиз ва шу соҳадаги оддий саволларимизга қисқа ва лўнда жавоб олиш имконига эга бўламиз. Биламизки, бу дунё охират экинзори бўлиб, ундаги барча нарсалардан, баҳоли қудрат қиладиган ибодатларимизни Аллоҳ таолога мақбул равишда бажарсак, бериё саховатлар қилсак, ширк қилмасак, бидъатларга берилмасак, охират учун захира тўплашимиз мумкин. Шу ўринда халқимиз орасида янги пайдо бўлган бир бидъат ҳақида гапириб бермоқчиман. Яқинда бир ҳожи онамиз вафот этдилар. Уларнинг оилаларидан бир хабар олиб қўяйлик деб, қўнғироқ қилсам, 52 кун ҳақида эшитиб қолдим. Менда бу хонадонга бориш фикри туғилди. Бориб нима гап, 52 кун деган гап кимдан чиқди, у нима экан, деб қизиқдим. Эмишки, 52 кунда мурданинг танаси тешилиб, оқармиш, шу жараён осон кечиши учун яқинлари йиғилиб, майитнинг уйида унинг ҳаққига дуои фотиҳа қилиб ўтиришар эмиш.Ё тавба, биз, мусулмонларга нима бўлдики, насронийларгами, яҳудийларга ўхшаб кун санаб майитни йўқласак. Ахир, биз, мусулмонларда майит кўмилгач, барзаҳ оламига ўтади. Биз ожиз бандаларни кучимиз ҳам, ақлимиз ҳам у оламнинг ҳақиқатини билишга етмайди. Бизнинг қўлимиздан келадигани, майитнинг ҳаққига дуо қилиш, Қуръон тиловат қилиш, холос. Айниқса, яқинлари фарзандларнинг вазифаси беш вақт намоз ўқиб, намоздан сўнг кўп истиғфор айтиб, ота-онанинг гуноҳларини Яратгандан кечиришини сўраш ва тиловати Қуръон қилиш ҳамда қурби етганда кун санамасдан, қарзга ботмасдан, бериё (бир) эҳсон қилиш, холос.

Аллоҳ таоло барчамизни бидъатлардан нари қилсин.

 

Ақида Зокирова

Мавзуга оид мақолалар
Саодат  асрига мактуб Макканинг қадим қумликлари ичра яшаётган бир қавм бор эди. Ҳали улар ўзларининг давоми...

20:21 / 19.03.2017 4734
gallery linkfile ids5643,5642,5641,5640,5639,5637 Чеченистон уламолари мажлиси раиси ва Қодировлар оиласининг улуғи Хўжа Аҳмад давоми...

06:05 / 03.02.2017 9260
БиласизмиБомдод намози нега айнан қуёш чиқишидан олдинўқилишининг сабабини биласизмиҚуёш чиқишидан олдин давоми...

21:44 / 18.03.2020 11066
Исломда қариндошлик алоқаларини боғлаб туриш ҳар бир мусулмон учун вожиб қилинган. Бу алоқани узиш эса давоми...

19:31 / 12.11.2016 6653