Умранинг баҳорги мавсуми февраль ойида бошланади
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ўзбекистонда Умранинг баҳорги мавсуми ва 2015 йилдаги Макка ва Мадина шаҳарларида ўтказиладиган Рамазон маросимларига тайёргарликлар бошланди.

2014 йилнинг декабрь ойида Ўзбекистон мусулмонлари диний идорасида Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳидоя» Халқаро компаниясининг делегацияси билан учрашув ўтказилди. Учрашув давомида Умранинг баҳорги мавсуми ва 2015 йилдаги Макка ва Мадина шаҳарларида ўтказиладиган Рамазон маросимларини ташкил этиш бўйича келишилиб, шартнома имзоланди.

Дин ишлари бўйича қўмитанинг матбуот хизмати хабар беришича, зиёратчилар сони аниқланиб, ўзбекистонлик зиёратчиларнинг Саудия Арабистонида бўлган пайтида уларга кўрсатиладиган хизмат турлари белгилаб олинган.

Зиёратчиларнинг юборилиши 2015 йилнинг 9 февраль кунига тўғри келади.

 Интернет маълумотлари асосида Муслима Робия тайёрлади

Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум азиза ва муслима опасингилжонлар Барчаларингизга Ийд Рамазон ҳайити муборак давоми...

18:30 / 26.12.2016 6201
1. Эрталаб ва кечқурун тишларингизни лимон шарбати билан тозаланг агар милклар илвираб кетмаган бўлса. давоми...

11:33 / 25.11.2016 4478
embedhttpswww.youtube.comwatchvW4OnpqGZSTsfeatureyoutu.beembed

14:50 / 09.12.2016 5852
26 август куни Маккаи Мукаррамадаги Ўзбекистонлик ҳожиларга мўлжалланган меҳмонхонада Улуғ Ватан уруши давоми...

23:25 / 26.08.2017 16458