Нобель мукофотини олган иккинчи муслима аёл
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ғарблик журналистлар Таваккул Кармандан унинг либоси ҳақида, «Сизнинг маълумотингиз ва фикрлаш даражангизга мос келмайди-ку», деб сўрашган. Улар: «Ҳижобни замондан ортда қолиш ва тараққиётнинг орқага қайтиши», деб баҳолашган.

Таваккул Карман шундай жавоб берган: «Инсон яралганда либоссиз эди. Унинг ақли ривожлангани сари у кийим кия бошлади! Бугунги кунда мен ва менинг либосларим инсоният эришган фикрлаш ва тамаддуннинг энг юксак даражасини намойиш этади ва мутлақо ортга қайтиш эмас». Таваккул Карман – 32 ёшли яманлик ҳуқуқ ҳимоячиси, 2011 йилда тинчлик йўналишида Нобель мукофоти лауреати деб эълон қилинган, у Нобель мукофотини қўлга киритган иккинчи муслима аёлдир. Бугунги кунда у Нобель мукофотининг дунё бўйича энг ёш лауреати ҳисобланади. Аввал у кўпчилик ҳамюртлари каби ниқоб тақар эди, кейинчалик эса у ниқобини ечган ва бугунда ҳижоб кияди. Таваккул Карман уч фарзанднинг онаси ҳисобланади.

Мавзуга оид мақолалар
Aллоҳ таоло иймон аҳлига ният суратида шундай кимёвий элементни ато этганки, у ёрдамида инсон озгина давоми...

20:39 / 13.12.2016 8107
Иккинчи шубҳа Саҳлдан ривоят қилинадики, Абу Усайд Саидий тўй қилиб, ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи давоми...

10:59 / 24.01.2017 4114
Аҳли ҳақнинг наздида рўзанинг даражаси учтадир. Биринчи даража омманинг рўзаси бўлиб, у қорин ва фаржни давоми...

10:13 / 07.03.2017 6962
Индонезиянинг Шимолий Суматра вилоятининг Медан шаҳрида Қуръони Карим тарихи музейи очилди. давоми...

21:00 / 27.09.2019 3726