Уй шароитида пишлоқ тайёрлаш
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Керакли маҳсулотлар: 2 литр сут, 1 кг творог, 200 гр сариёғ, 3та тухум, 0,5 чой қошиқ сода, туз

Тайёрланиши: Сутни қайнатиб, кейин творог солиб, 10 дақиқа тиндирилади. Шунда суви ажралади. Кейин сузиб олинади ва сиқилади, суви қолмаслиги керак. Тухум, туз, сода солиб, миксерда яхшилаб аралаштирилади. Қозонда сариёғ эритилади. Эригандан сўнг творогли масса қозонга солинади ва яхшилаб эзиб аралаштирилади, паст оловда. Сариёғ творог билан қоришиб кетганидан кейин газдан олиб, тагига дока солинган идишга солинади. Совигандан сўнг музлатгичга 2-3 соатга қўямиз.

Ёқимли иштаҳа!

Интернет материалларидан олинди

Мавзуга оид мақолалар
Бир вақтлар мактабларда бизда эмас бошланғич синфларда .Одоби муошарат, фани ўқитилган. Хўш, .Одоби муошарат, давоми...

21:10 / 30.07.2023 3088
Бугунги кунда илмфан соҳасини кўпчилик эркаклар билан боғлайди. Бундай тарафкашликнинг олдини олиш ва давоми...

21:21 / 11.02.2019 3696
«The Herald» газетасининг интернетсайти машҳур футболчи, Асли Того мамлакатида туғилган, ҳозирда «Тоттенхэм» давоми...

17:30 / 12.02.2017 5638
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Алҳамдулиллаҳи Роббил аъламин, вассолату вассаламу ала Муҳаммадин ва ала давоми...

01:08 / 23.10.2017 5141