Дубайда интерактив «Қуръон истироҳат боғи»ни тақдим қилишади
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

  «Қуръон истироҳат боғи» 64 гектар майдонни эгаллайди. Ушбу кўнгилочар боғ Қуръонда баён қилинган мавзуларга жалб қилишга қаратилгандир. Шунингдек, боққа муқаддас Китобда келтирилган ва Бирлашган Араб Амирликларида мавжуд ўсимликлардан экиш кўзда тутилмоқда.  54 турдаги ўсимликлардан 35 таси боғнинг ўзида,  15 таси  иссиқхоналарда ва қолган 20 турдагиси очиқ ерларга экилади.

Мазкур истироҳат боғида туннел қурилиши ҳам мўлжалланган. Туннелда, Қуръонда тасвирланган мўъжизалар  сурат ва аудио материаллари  ёрдамида  намойиш қилинади. Боғда югуриш, ҳамда велосипед йўлакчалари, Умрага бағишланган бурчак, очиқ осмон остидаги театр,  фавворалар, хурмо боғи, оазис (воҳа), кўл ва чўлдаги боғ барпо этилади.

Қуръон истироҳат боғида болалар ва катталар учун илмий билим орттиришга оид турли тадбирлар ўтказилиши кўзда тутилмоқда. «Қуръон истироҳат боғи»нинг очилиши сентябрга мўлжалланмоқда.

«Ислам и семья» сайти маълумотларидан олинди

 

Мавзуга оид мақолалар
Тавҳид Аллоҳнинг ягоналигига иқрорлик калимаси . Маъноси Ягона Аллоҳдан ўзга илоҳ давоми...

10:24 / 27.04.2017 10665
Уммондаги биринчи исломий банк «Банк Низва» ўз мижозларига имкониятлари, эҳтиёжлари ва танловларидан давоми...

10:38 / 23.01.2017 4221
embedhttpswww.youtube.comwatchvwMKQdc4embed

10:15 / 18.05.2017 4170
Гулобод Қудратуллоҳ қизи 1964 йил 27 октябрда Қозоғистон Республикаси  Чимкент шаҳри Сайрам туманида давоми...

10:28 / 30.01.2017 12507