Энг гўзал қарғиш
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир саҳрои аёлнинг Ўғилчаси шўх экан. Ундан зарар кўрмаган Бирон куни йўқ экан. Қозондаги таомин Тепиб қочиб кетаркан. Мешидаги сувини Сепиб қочиб кетаркан. Қарғар экан боласин, Қилолмасдан эпини, Қирқиб қочганида кир Ёядиган ипини «Ҳой, ипимни қирқмагин, Қалбигга илм тўлгур. Ҳой, мешимни тешмагил, Каъбага имом бўлгур! Сичқон думин кесмагин, Беозор бўл, тўғри юр. Ғариб йўлин тўсмагил, Каъбага имом бўлгур». Демас экан: «Жувонмарг», «Ҳароми», «Мараз»,«Ўлгур», Битта экан қарғиши: «Каъбага имом бўлгур!» Ният кетди, вақт ўтди Мисли ел ё шабада, Шу онанинг шу ўғли Имом бўлди Каъбага. Не-не шоҳу султонлар Орқасидан туриб ғоз. Унга иқтидо қилиб, Ўқир эдилар намоз. Дуо-ла шум боладан Чиқди бир хуш нафасли Олим, ҳофизи Қуръон – Абдураҳмон Судайсий. Назоратда инсоннинг, Ҳар сўз, ҳар бир нафаси, Ибрат бўлсин бизга бу Aллоҳнинг мўъжизаси. Комил инсон кўрдингми, Марҳабо, билки, улар – Ота-она, элидан Дуо олган болалар.

 Марҳабо Каримова

Мавзуга оид мақолалар
Ҳунарманд муслималар асарларининг кўргазмаси жорий йилнинг 17 декабри куни Татаристон пойтахти Қозон давоми...

05:39 / 23.11.2016 3677
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Жаброил билан ўтирган давоми...

20:38 / 18.11.2016 7775
Ҳозир ҳам Рамазондаги каби ҳаёт тарзидамизмиЎша кунларда бўлгани каби бир кеча Қуръони Карим ўқимай давоми...

21:54 / 13.06.2023 1833
ГУНОҲЛАРДАН ХАЛОС БЎЛАЙЛИК, ДЕСАК... Намоз Амр ибн Саид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади «Усмоннинг давоми...

12:28 / 04.03.2017 4031