Етимнинг ноласи....
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кўзларимизни ёшлаб, Кўнгилларимиз ғашлаб, Биз ғарибларни ташлаб, Устозим кетиб қолди! Илм бобида денгиз, Мардона эди сўзсиз, Бўзлатиб бизни, эссиз, Устозим кетиб қолди! Ирфон йўлида ўтди, Қўлларимиздан тутди, Кўнглим бузилиб кетди, Устозим кетиб қолди! Ғариб бўлиб қолдик, оҳ! Бу не кўргулик, эй воҳ! Ўзинг сабр бер, Аллоҳ! Устозим кетиб қолди! Юрган эдим керилиб, Устозим-ла севиниб, Аттанг, қолдим эзилиб, Устозим кетиб қолди! Шогирдлар етим қолдик, Мусибатзада бўлдик, Ўлмасдан бурун ўлдик, Устозим кетиб қолди! Исми Муҳаммад Содиқ, Минг фазилатга лойиқ, Бир яратганди, Холиқ! Устозим кетиб қолди! Аброр, энди бардам бўл, Шогирдмисан, маҳкам бўл! Етимларга малҳам бўл! Устозинг кетиб қолди! Ажал олди омонат, Қалбда маҳзун надомат, Дийдор қолди қиёмат... Дийдор қолди қиёмат... Кўзларимизни ёшлаб, Кўнгилларимиз ғашлаб, Биз ғарибларни ташлаб, Устозим кетиб қолди!  
  • Аброр Мухтор Алий 10.03.2015 Тун 3:45.
Мавзуга оид мақолалар
quotМен осий эмасман, гуноҳим йўқquot, дейдиган киши одамлар ичидаги энг кўп гуноҳ содир этадиган ва Аллоҳ давоми...

21:51 / 14.02.2023 3703
Аёлларнинг исломий илмлар ривожига қўшган ҳиссаси 2қисм Аёлларнинг ҳадисшунослик илмидаги ўрни ҳақида давоми...

14:22 / 20.03.2017 5354
Аёлларнинг соч бўяши ҳақида Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Шу кунларда бизнинг диёримизда энг кўп давоми...

09:32 / 23.02.2017 67425
Сийратни доимий ўрганиш биз учун жуда муҳим саналади. Ҳаётимизнинг ҳар бир лаҳзаси сийратдаги воқеликдан давоми...

21:09 / 11.10.2023 2224