Эркак кичкина қизчани ўпса бўладими?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Махрома ибн Букайрдан, у киши отасидан ривоят қилади:

«У киши Абдуллоҳ ибн Жаъфар Амр ибн Абу Саламанинг икки ёшли қизчаси Зайнабни ўпганини кўрган». Шарҳ: Демак, кичкина қизчаларни эркалатиб, кўтариб, ўпиб, яхши кўриш, хурсанд қилиш, кўнглини кўтариш мумкин экан.

Ҳасан розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Биронта аёлнинг ҳатто сочига ҳам назар солишдан эҳтиёт бўла олсанг, шуни қил. Илло ўз аҳлинг ёки кичкина қизча бўлса, майли». Шарҳ: Демак, ўз аҳлидан бўлган аёлга ёки кичкина қизчага қараса бўлади, бироқ бегона аёлнинг сочига ҳам қараш мумкин эмас.

Мавзуга оид мақолалар
Ҳайз бемор бўлмаган ва ҳайз ёшидан ўтмаган болиғ аёлнинг раҳми чиқарадиган қондир. Ҳайзнинг ози уч кечаю уч давоми...

21:02 / 12.11.2016 20065
Ушбу ёз фаслида кимлардир мактабни тамомлади. Дарслар, навбатчиликлар, иккию беш баҳолар, жанжал давоми...

21:00 / 13.07.2019 5709
12 июнь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом Институтида «Хатмона» бўлиб ўтди. Битирув кечаси салафи давоми...

12:29 / 25.01.2017 4493
Савол Бир таниш дугонам бир йилдан бери турмуш ўртоғи билан никоҳсиз яшайди. Сабаби у иккинчи хотин. Домла давоми...

07:28 / 28.11.2016 9008