Олимларга ўрнак бўлган, Ҳазратим!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ўзни олим эмас толиб биларди, Ҳар вақт бардавом илм оларди. Илмга амални ошно қиларди, Толибларга ўрнак бўлган Ҳазратим!   Илм таратмоқнинг ҳар йўлин қўллаб, Зиё улашарди чанқоқ қалбларга. Адашган дилларни Ҳақ томон йўллаб, Рошидларга ўрнак бўлган Ҳазратим!   Китоб таълифида кўп ғайрат қилди, Тушмади қўлидан кетгунча қалам. Бизларга муборак меърос қолдирди, Олимларга ўрнак бўлган Ҳазратим!   Нақшбандга мурид, қалбида Аллоҳ, Тилида истиғфор, қўлида қалам. Уммат қайғусида чекарди алам, Орифларга ўрнак бўлган Ҳазратим!   Турфа хил фитналар урчиган замон, Тўғри йўлни бизга фарқлаб берарди. Йўллай олар эди бир маслак томон, Арбобларга ўрнак бўлган Ҳазратим!   Ярарди халқининг яхши кунига, Ваъзу насиҳат-ла тергаб қалбларни. Сийрати ҳамоҳанг эди сўзига, Воъизларга ўрнак бўлган Ҳазратим!   Бизларга эдингиз беминнат манба, Кўнгилга келганин сўрадик – билдик. Қолдирмай биримиз қилмайин канда, Масъулларга ўрнак бўлган Ҳазратим!   Таълим олган эдик сиздан буни ҳам, Сабр-ла тақдирга бош эгдик, кўндик. Устоз, рози бўлинг биздан, шуни ҳам Айта олмай қолдик сизга, Ҳазратим!  

Отабек Усмонов

Мавзуга оид мақолалар
Ислом ҳидоятида тарбия кўрган ва унинг соф ва пок булоқларидан баҳра олиб улғайган мусулмон кишиси ўзи яшаб давоми...

14:38 / 27.11.2016 4962
Ҳава ШайдуллинаАсабий инсонларБаъзи инсонлар айрим мақолаларим остига Менга психология керак эмас, Қуръон давоми...

06:00 / 18.06.2020 9700
11 « ». . Ўн биринчи ҳадис Абдуллоҳ ибн Умар давоми...

21:59 / 22.05.2018 3202
Аллоҳдан қўрқадиган муслима аёл итоаткор бўлиши шарт. Аслида бизнинг аксариятимиз бу шартни бажаряпмиз, деб давоми...

21:04 / 04.12.2016 6471