Налчик (Россия)да Қуръондан цитаталар келтирилган баннерлар ўрнатилди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Қабардин-Балқар марказининг кўчаларида реклама баннерлари ўрнига Пайғамбар Муҳаммад алайҳиссалом ҳадисларидан ва Қуръондан цитаталар пайдо бўлди. Бу хилдаги баннерлар ўрнатиш ғояси Қабардин-Балқар Мусулмонлар Диний Бошқармасига тегишли. Барча конструкциялар (асбоб-ускуналар, жиҳозлар) диндорлар ҳисобига қопланган.

Биринчи оч яшил баннер, бир ой илгари марказнинг «Искож» кичик даҳасида, «Родина» кинотеатри ёнида пайдо бўлди. У ерда, Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам дейдилар: «Жаннат оналар оёғи остидадир», деган ёзув бор. Реклама баннерларида мебелларни, автомобиллар ва шунга ўхшаш нарсаларни кўришга ўрганган ўткинчилар баннерни қизиқиш билан кузатдилар ва ёзувни қайта-қайта ўқий бошладилар. Мусулмонлар Диний Бошқармаси маълумотига кўра, ушбу амалиёт марказнинг бошқа ҳудудларида ҳам қўлланаётир. Мусулмонлар Диний Бошқармаси раиси ўринбосари Алим Сижажев хабарига кўра, баннерлар диндорлар ҳисобига тайёрланган, уларнинг умумий сони шаҳарда 6 та бўлиб, 5 таси ўрнатилиб бўлинди. Баннер ўрнатишга жойни ижарага олиш учун Налчик реклама агентлиги билан 1 йилга шартнома тузилди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам сўзларини ва Қуръондан келтирилган цитаталарни ўрнатиш учун ҳам ўткинчилар, ҳам жамоат транспорти йўловчилари, ҳам шахсий автомобил ҳайдовчилари кўриши учун қайноқ ҳаракатда бўлган, кўпчилик одамлар билан гавжум бўлган кўчалар танланди. Шаҳар маъмурияти хизматчиси Заурбек Шомирзаев таъкидлашича, баннерларни безаш, уларни таъминлаш ишлари бўйича шаҳар маъмурияти билан ҳеч ким келишмайди. Лавҳаларни хусусий реклама агентлиги тайёрлайди. Бинобарин, маъмурият хизматчи-ходимлари доимо шаҳарни айланиб туришади ва баннерларни кўриб туришади. Умуман доимий назоратда бўлишади. Шунингдек, шаҳар кўчаларида ҳеч қандай экстремизм, тажовузкорлик пайдо бўлиши мумкин эмас. Баннерларни ўрнатишда лойиҳа ташкилотчилари ушбу цитаталарни танлашган: «Баҳаққо, Яратган ҳалимликни севади», «Ҳақиқатан мусулмон идеал (юксак тимсол) бўла олмайди, Ислом идеалдир – адашманглар!», «Аллоҳ одамларга азоб берганни азоблайди», шунингдек, «Сен бугун табасссум қилдингми? Табассум қилиш ― суннат амалдир», «Ота-она рози ― Аллоҳ рози, уларнинг норозилиги ― Аллоҳ ғазаби» каби баннерлар бор. Эслатма: Юқоридаги баннерлар барчаси рус тилида берилган.

Smart Newsдан олинди. Муслима Робиъа тайёрлади.

Мавзуга оид мақолалар
Ашраф Али Таҳонавий розияллоҳу анҳу айтадилар «Фарзандларни комил қилиб тарбиялаш барча отаонанинг давоми...

13:33 / 06.02.2017 9099
Карам шўрвалар жуда ҳам майин ва енгил таом бўлиб, соғлом овқатланувчи ва қадди қоматига эътибор қилиб давоми...

13:45 / 25.01.2017 4564
Муҳаммад Ротиб Ноблусий ҳафизаҳуллоҳ айтади «Бир куни эшигим тақиллади. Чиқсам, бир киши турибди давоми...

21:00 / 04.12.2019 5022
  Биз бугун Ўзбекистон ёшлари тинч ва фаровон юртда яшар эканмиз, доимо ушбу тинчликнинг қадрига етмоғимиз, давоми...

15:27 / 27.02.2018 4874