Аллома Муҳаммад Юсуф ҳазратлари хотирасига
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Тангрим кўрсатган йўлдан бир умр собит кетар, Пайғамбар суннатларин бенуқсон адо этар, Қуръон, ҳадис илмида комил мақсадга етар, Бундай улуғ аллома юз йилда бир бор келар.   Устозимиз сийрати кўп муаззам эдилар, Қавмлари ичида хўп мукаррам эдилар, Исломга эътиқоди ҳам мустаҳкам эдилар, Бундай улуғ аллома юз йилда бир келар.   Эл ичида азиздир, Аллоҳ ўзи сийласа, Илм ортидан қувиб жиндек қийнаса, Кечалари тонггача ибодатдан синмаса, Бундай улуғ аллома юз йилда бир келар.   Шогирдлари кўп бўлар сочлари толасидан, Толибини кам кўрмас ҳатто ўз боласидан, Келди-кетди узилмас мўъжаздек хонасидан, Бундай улуғ аллома юз йилда бир келар.   Масжидларнинг меҳроби ҳазратимга мос эди, Солиҳ амаллар қилмак устозимга хос эди, Ташқарида қор ёғса, улар бор жой ёз эди, Бундай улуғ аллома юз йилда бир келар.   Меҳробда туришлари ҳаммага ибрат эди, Сўзлари мўминларга бир олам ҳикмат эди, Бу ҳикматлар дўзахнинг ўтига чиммат эди, Бундай улуғ аллома юз йилда бир келар.   Дуоларга қўл очиб, элга дуо қиларди, Устоз борган хонадон поёндозлар соларди, Қадами теккан жойда барокатлар қоларди, Бундай улуғ аллома юз йилда бир келар.   Устозимни эсласам, кўзларимдан ёш томар, Нега шунча умрни ўтказдим деб бесамар, Вайрона Эргаш қалбин шу дил сўзлари ямар, Бундай улуғ аллома юз йилда бир келар.  

 Шоир Эргаш

Мавзуга оид мақолалар
Британиянинг Нюкасл дорилфунунида ижтимоий сўров ўтказилиб, унда ўттиз ёшдан қирқ ёшгача бўлган 200 эркак ва давоми...

15:09 / 22.11.2016 3585
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм Дин «Дин» сўзи «итоат, парҳез, эътиқод, ҳисоб, ишонч, мукофот, ҳукм, йўл тутиш» давоми...

12:01 / 21.04.2017 4674
embedhttpswww.youtube.comwatchvFzo55xyN9Sofeatureyoutu.beembed

19:54 / 06.07.2018 3358
Британиянинг Channel  4 телеканали мусулмонлар учун муқаддас бўлган Рамазон ойида Бомдод намози азонини давоми...

18:52 / 24.12.2016 3496