Украиналик қория
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ўн етти йил олдин Исломни қабул қилган украиналик Вера (Иймон) Вириндак 35 ёшида Қуръони каримни тўлиқ ёд олиб, Қуръон қорияси бўлди.

У бошида «Қуръоннинг ярмини ёдлаш ҳам катта муваффақият бўлади, деб ўйлаганини, сабаби араб тилидаги ҳарфларни махражидан (талаффуз ўрни) чиқариш унга қийинчилик туғдирганини» айтади.

Лекин вақти тиғизлигига қарамасдан, узоқ вақт машаққат билан ҳаракат қилиб, охири ўз мақсадига эришди. Украинанинг туб аҳолиси ичидан мусулмон бўлиб, Қуръонни тўлиқ ёдлаган биринчи қория бўлди.

Иймон Қуръони Каримни қандай ёдлагани ҳақида сўзлар экан шундай дейди: «Хўжайиним менга ёрдам берардилар. Мени янада шижоатлантириш учун бир оятни менга қайта-қайта такрор қилдирар эдилар. Шунга қарамай, ўқиётганларимни яхши тушунмаганим ва араб ҳарфларининг талаффузи қийин бўлгани учун, қийинчилик билан ёдлар эдим.

Араб тилини ўрганишни бошладим. Тушуниб ёдлашим учун оятларни ёзиб, маъноларини таржима қилар эдим. Бунга жуда кўп вақт керак бўлар, вақтим эса жудаям оз эди. Хусусан, мен университетда ўқирдим, сўнгра ишга кирдим, сўнгра турмушга чиқдим, сўнг она бўлдим...

Араб тилини ўрганганим фойда қилди. Тез тушуниб, тез ёдлай бошладим. Кейинчалик, Исломий марказ менга Қуръон ёдлаш хусусида ўз кўрсатмаларини берди. Уларнинг кўрсатмалари билан 9 ойда Қуръоннинг қолган қисмини ёдлаб тугатдим».

Иймоннинг оиласи насроний католик бўлишига қарамай, Иймондан таъсирланиб, унинг укаси, онаси ва бешта синглиси бирваракайига Исломни қабул қилишган.

«Мадина Садоси» таржима қилди.

Манба: http://www.aljazeera.net/…/إيمان-أول-أوكرانية-تحفظ-القرآن-ا…

Мавзуга оид мақолалар
Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам учган идишдан давоми...

22:32 / 16.02.2023 3561
Ҳайрон бўлманг, чиндан ҳам биз аёллар ҳаётимиз мазмуни, мустаҳкам тоғимиз, ишонган боғимиз бўлган давоми...

20:48 / 26.01.2017 6377
Фотима розияллоҳу анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин олти ойгина яшади.Имом Заҳабий давоми...

10:22 / 02.12.2022 3399
«Малакали таржимон, муҳаррир, ўткир қалам эгаси muslimaat.uz сайти ходими» йиллик танловининг 1босқичи давоми...

18:58 / 06.01.2020 3161