Ёш болага ҳазил қилиш
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биз билан аралашиб юрар эдилар. Ҳатто бир куни укамга «Я Абу Умайр, Маа фаъалан нуғайр? –Эй Абу Умайр! Чумчуқ нима қилди?» деганлар».

 Шарҳ: Ёш болалигидан ўн йил давомида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хизматларида бўлган Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу шундай дейдилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биз – болалар билан аралашиб юрар эдилар. Ҳатто бир куни укамга «Я Абу Умайр, Маа фаъалан нуғайр?» деганлар. Абу Умайр ҳазрати Анаснинг укалари бўлиб, чумчуққа ўхшаш бир қуши бўлган экан. Бола ўйнаб юрган қуш ўлиб қолган. У йиғлаб ўтирганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келиб, ана шундай ҳазил қилиб, болани овутганлар ва унинг кўнглини кўтариш учун хурсанд бўладиган гапларни айтишга ҳаракат қилганлар. Ушбу ҳадисдан катталар, олим одамлар, раҳбар кишилар болаларга ҳам ҳазил-мутойиба қилиб, уларнинг кўнглини кўтаришлари салобатларига зид нарса эмаслигини, балки лозим ва лобуд ишлардан эканлигини билиб оламиз.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳасан ёки Ҳусайнни икки қўлларидан ушлаб, боланинг икки оёғини ўз оёқларининг устига қўйиб, юқорига чиқ», дедилар». Шарҳ: Оддий одамлар тажрибасида кўп кузатиладиган бу ҳолат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларида ҳам кузатилган экан. У Зот соллаллоҳу алайҳи васаллам кичик ёшдаги набиралари Ҳасан ёки Ҳусайн розияллоҳу анҳумолар билан ўйнаганларини саҳобаи киромлар кўрган эканлар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай қилишни ўзларига муносиб эмас, деган фикрда бўлмаган эканлар. Бошқа кишилар ҳам бундан ўрнак олишлари яхши бўлади.

Мавзуга оид мақолалар
ТУҒАДИГАН КИМ ТУҒАДИГАН КИМ Иккинчи мактуб ОИЛА фарзандлардан бошланади. Александр ГЕРЦЕН Ассалому давоми...

09:28 / 24.03.2017 4135
Ассаламу алайкум ва рaҳматуллоҳи ва баракотуҳ Аллоҳнинг ёрдами билан  www.muslimaat.uz  сайти билан ҳамкорликда давоми...

11:13 / 01.02.2017 19573
ТИЛДАН КЕЛАДИГАН МУСИБАТ .   .          Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят давоми...

21:35 / 08.02.2017 5206
Бугун 17 ноябрь куни HILOLNASHR нашриётиматбааси мажлислар залида Рабиъул аввал ойи муносабати билан давоми...

16:47 / 17.11.2019 2874