Қадрига етмадик, Сарбон бир инсон
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Совуқнинг сасидан сесканди юрак,

Қалблар чок-чокидан сўтилиб кетди.

Динин боши узра тутгувчи тиргак,

Устуни бу кунда йиқилиб кетди...

 

Бўғизда сўзимиз, босиб ҳаяжон,

Тиқилиб чиқолмас фарёдлар унсиз.

Эгасига тутиб омонати жон,

Ортидан қолдилар томи устунсиз.

 

Булоқлар кўз очиб тўхтамай оқса,

Ёмғирдан шалаббо бўлди дилларим.

Наҳот ўтмиш бўлиб бизларга боқса,

Бугундан яхшийди ўтган кунларим.

 

Паришон хаёллар изғийди ҳар ён,

Изғийди эгасиз қолган сурувдай.

Қадрига етмадик, Сарбон бир инсон,

Ортида қолдик-ку, кетдилар сувдай.

 

Чироқлар ёнмоқда, кунлар ўтмоқда,

Қуёш ҳам манзилга қўяди бошин.

Ё Раб! Мижжаларда қонлар оқмоқда,

Қайга яширсинлар кўздаги ёшин!

 

Осмондан тушақол, раҳмат ёмғири!

Сепилган уруғлар қаддини тутсин.

Куч тўплаб, тик турсин ҳар бир болдири,

Оғир юк залворин муносиб тутсин.

 

Қанча оғир юкни кўтарган устун,

Кўрмаган инсонга мисоли эртак.

Ёмғирдан қониб ич, навниҳол дўстим,

Ажабмас, устундек етишса куртак.

Акбаржон Абдулмажид

Мавзуга оид мақолалар
РЎЗА ВА САЛОМАТЛИК Рўзанинг инсонга келтирадиган фойдалари ҳақида гап кетар экан, унинг инсон давоми...

11:34 / 08.02.2017 4857
Нажотга эришаман десанг, кунингни Бомдод намози ва эрталабки азкорлар билан бошла Истиғфорингни давоми...

12:01 / 02.03.2017 6879
      Болалар ўз отаоналаридаги муомала маданияти ва хулқатворни осон ўзлаштириб оладилар. Агар сиз дўконга давоми...

13:52 / 11.02.2017 8824