Соғинч алами
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Дунёга неча минг олимлар келди, Барчаси Худонинг хизматин қилди, Лек Сиздек олимни кўрмаган эдик, Дунёдан ўтишиз билмаган эдик.   Бир кунда бизларни ташлаб кетдингиз, Бизларнинг кўзимиз ёшлаб кетдингиз, Барчамиз яшардик шод‑хуррам, бардам, Чунки орамизда бор эдиз сиз ҳам.   Шайх ҳазратлари келаркан деса, Шошардик барчамиз қаёқда бўлса, Бир бора сўзингиз тингламоқ учун Муборак қўлингиз ушламоқ учун.   Муборак юзизга термулиб ҳар дам, Тинглардик сўзлариз ўтириб биз ҳам, Наҳотки, юзингиз кўрмасмиз энди?! Хатмилар сўнгида кутамасмиз энди?!   Муборак қўллариз ушлолмаймизми? Шайх келаркан, деб айтолмаймизми? Эҳ, Устоз, ўйласам чидолмаяпман. Муборак излариз тополмаяпман.   Дўстларим, айтинглар, қайга борайин? Шайх ҳазратларини қайдан топайин? Қўлимда дафтарим, саволларим бор, Кимдан жавоб олай, армонларим бор.   Қанийди, Худойим имкон берганда, Жонимни берардим Устоз ўрнига, Сизни соғингандан чидолмаяпмиз, Сизсиз бу дунёда яшолмаяпмиз.   Бизлар ғариб эдик, бечора эдик, Энди бошимизни кўтарган эдик, Бизнинг бошимизга офтоб текканди, Ёзган китоблариз кўзни очганди.   Бир зумда бизларни ташлаб кетдингиз, Ғариб бошимизни эгиб кетдингиз, Ортиздан йиғлабон қийналиб кеттик, Уч‑тўрт кун ўтса‑да, соғиниб кеттик.   Саждага бошимни қўйиб йиғлайин, Дуога қўлимни очиб сўрайин, Илоҳим жаннатда айлагин жойин! Тушимда кўрсатгин Устозни доим!   Хайр, энди, Устоз, қиёмат дийдор, Хайриятки, бизга ушбу таскин бор, Бизларни қалбимиз қилмайди фориқ, Муборак исмингиз Мухаммад Содиқ.   Илоҳим, тонгла ҳам бирга бўлайлик, Жаннатда Сиз билан бирга яшайлик.    
Мавзуга оид мақолалар
Муслима олийгоҳнинг энг яхши талабаси  Нигерия штатларидан бири Осундан келган муслима Харьковдаги давоми...

16:13 / 14.06.2017 11635
Уҳуд ғазоти куни мусулмонлар бошига ўта катта мусийбат етиб, Мадинаи мунавварга Набий соллаллоҳу алайҳи давоми...

22:07 / 29.07.2023 2693
Ҳаммом ювиниш, тозаланиш, покланиш, енгилланиш маскани. Шу билан бирга, ҳаммом бир қанча ички, ташқи давоми...

11:40 / 25.11.2016 5119

10:33 / 24.01.2017 18620