Дил сўзим
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

      Ассаламу алайкум, қадрли ўқувчи. Аллоҳнинг иродаси ила Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ дорулбақога риҳлат қилганларида юртимиздаги кўпчилик мусулмонлар қатори мен ҳам даҳшатга тушдим ва вужудимни бир бўлмағур ўй, ожизлик нидоси чулғаб олди: «Энди нима бўлади?», «Энди нима қиламиз?»

Аллоҳимга ҳамду санолар бўлсинки, мен Ҳазратимнинг тўнғич қизлари, ёш олимамиз, муҳтарама Одинахон бонуни танир эдим. Бу инсон сийратларию хислатлари ила худди Ҳазратимизга ўхшаб кетадилар. Илмли, теран фикрли, одоб‑ахлоқи юксак, фаросати ўткир, жуда ҳам камтарин ва сипо аёлдирлар. Бу устоззодамизнинг қанчалар юксак тарбияга эга эканлари Ҳазрат қазо қилган кунлари намоён бўлди. Мусибат бехосдан, кутилмаганда етиб, ўта қаттиқ зарба бўлганидан ҳаммамиз ҳам ўзимизни йўқотиб, тамоман гангиб қолдик. Аммо илм ва ҳикмат хонадонининг муҳатарама вакиласи Аллоҳнинг иродасига бўйсуниб, мусибатнинг биринчи зарбасидаёқ сабр кўрсатди ва ўзи айрилиқ ўтининг марказида турган бўлишига қарамай ўта метин матонат билан бизларга тасалли берди:

«Энди нима қиламиз?» дейиш мўминларга хос эмас. Ҳар доим ва ҳар қандай ҳолатда Аллоҳнинг буюрганини қилиш керак ва шунга интилиш керак. Агар сизлар Ҳазратга вафоли шогирд бўлсаларингиз, у кишининг ёзган битикларидаги  кўрсатмаларига амал қилишингиз, яъни Аллоҳга ихлос билан ибодатда бардавом бўлишингиз керак ва тинимсиз илм олишларингиз даркор. Бунинг учун Ҳазратнинг қолдирган бой илмий меросларидан унумли фойдаланиш лозим. Уларни ўқиб, ўрганиб, фарзандларингизга ҳам шу асосда тарбия беринглар. Зеро, Ҳазратимиз доимо таъкидлаганларидек, Ислом бу – илм ва тафаккур динидир. Илмсиз мўминнинг иймони ноқисдир, уни ҳар тарафга, ҳар қандай бўлмағур фирқа ва оқимларга оғдириб олиш осон ва шу аснода у адашиб кетиб, ўзига ҳам, ўзгаларга ҳам зарар келтиради. Шу боис, биз, аввало, Аллоҳнинг буйруғига ва иродасига бўйсуниб, Ҳазратимизнинг ўгитларини маҳкам ушлаб, илм олишда ва тўғри тафаккур қилишда собитқадам бўлайлик ҳамда Ҳазратга бўлган ҳурматимизни шу тариқа изҳор этайлик».

Бу сатрларни ўқир эканман, онгимни қоплаб турган мусибат тутуни тарқаб кетди ва Ҳазрат бизларга нафақат бебаҳо китоблар, балки илм ва хислатларини мерос қилиб олган билимли зурриётлар ҳам қолдирганларини тушуниб етдим.

                             Фирдавс

   
Мавзуга оид мақолалар
Куни кеча юртимиз мусулмонлари улкан мусибатга, оғир жудоликка учради. Кўп йиллардан бери давоми...

19:03 / 04.02.2017 7744
  Муборак Рамазонни ибодат ойи қилиб яратган Аллоҳ таолога битмас туганмас ҳамду санолар бўлсин давоми...

16:13 / 07.02.2017 5935
gallery linkfile ids9555,9554,9553 Сешанба  8 сентябрь куни Яқин Шарқнинг катта қисмини эгаллаб олган улкан қум бўрони давоми...

08:39 / 14.02.2017 5802
Кашфиёт «Ислам и наука» сайтидан Гўзал таржимаси РЎЗА  ИММУН ТИЗИМИНИ ТИКЛАЙДИ  Абу Зарр розияллоҳу давоми...

11:27 / 20.03.2017 23483