Каъба атрофидаги қурилиш ишлари вақтинчалик тўхтатилди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Турк Оммавий Ахборот Воситаларининг хабар беришича, Маккада Каъба атрофидаги Масжидул Ҳаромда бўлаётган қурилиш чоғида тупроқ чўкди. Саудия Арабистонининг Ҳаж Ишлари Вазирлиги вакили Аҳмад ал-Мансурийнинг сўзларига кўра,«Тупроқнинг чўкишига жадал (интенсив) қурилиш ишлари сабаб бўлган. Ҳодиса сабабли ҳеч ким азият чекмади (қурбонлар ва ярадорлар йўқ)», деб хабар беради у. Каъба атрофидаги майдонни кенгайтириш ва қайта қуриш ишлари ҳаж мавсуми тугаши билан бошланган ва тўхтовсиз давом этаётган эди. Турк ширкатларидан бири олиб бораётган қурилиш ишлари 2014 йилги ҳаж мавсуми бошлангунча тугалланиши режалаштирилган эди. Тупроқ кўчиши туфайли қурилиш ва кенгайтириш ишлари вақтинчалик тўхтатилди.
«islam.ru» сайтидан олинди.
Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchvzR8PPB8Nxxsfeatureyoutu.beembed

20:51 / 31.05.2017 4266
Бу воқеа саҳобалардан бири Рофеъ ибн Амр кичиклигида бўлиб ўтган. Бир куни у Мадинада хурмо боғини кўриб давоми...

21:00 / 17.08.2019 5388
  Фақир, яъни моли нисобга етмайдиган одамга. Мискин, яъни ҳеч нарсаси йўқ кишига. Бир одамнинг давоми...

14:23 / 04.06.2017 3630
Ишқ бир ҳасратдир...Ҳожар онамиздек бир гўдак билан чўлларда Аллоҳга омонат яшамоқдир.Ишқ ишончдир...Иброҳим давоми...

06:28 / 19.11.2020 6070