Отажон мен билан ўйнайсизми?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Оиша ишдан келган дадасининг қучоғига отилди. Лекин ота ишдан чарчаб келган ва қизининг эркаликларини кўтаргани сабри етмасди. Қизи эса отасининг эътиборини тортишга ҳаракат қилиб, атрофида гирдикапалак бўларди. Шунча ҳаракатлари зое кетгандан сўнг Оишанинг ақлига порлоқ бир фикр келди.

— Отажон, бир соатда қанча пул топасиз?

Отаси Оишанинг катталарнинг ишига аралашганига жаҳли чиқса-да, ўз ҳолига қўйишини истагани учун жавоб берди:

— 20 минг, қизим бошим жуда оғрияпти. Илтимос, бундай кераксиз саволлар берма.

Оиша эса отасининг бу гапларига ҳеч эътибор бермасдан чуғурлашда давом этарди:

— Отажон, менга 5 минг сўм бериб туринг.

— Бўлди, кетгин менинг олдимдан, бошқа пайт бераман, дея жаҳл билан жавоб берди ота. Отасининг бундай қўполлигидан хафа бўлган Оиша ўз хонасига кириб кетди. Бироздан сўнг ўз ишидан пушаймон ота қизининг хонасига кирди.

— Қизим, сенга қўпол гапирганим учун кечир. Жуда чарчаганман, мана сенга сўраган пулинг, деди.

Пулларни оларкан Оишанинг кўзлари ёшланди. Ёстиғининг тагидан яна 15 минг чиқариб отасига узатаркан, секингина сўради:

— Отажон, мана менда 20 минг сўм бор. Энди мен билан бир соатгина ўйнайсизми?"

Мавзуга оид мақолалар
Эътибор берганмисиз, турли хил хонадонларнинг ҳидлари ҳам турлитуман бўлади. Кимнидир уйига кирсангиз, давоми...

20:15 / 26.01.2017 8522
                                                       Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси ва давоми...

10:07 / 05.02.2018 4640
« ». 13. Ўн бешинчи ҳадис   Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу давоми...

22:12 / 24.05.2018 5360
Болажонларнинг ақлий қобилиятлари ривожланишида пластилин машғулотлари жуда ҳам фойдали ҳисобланади. давоми...

06:42 / 30.12.2016 6580