Мусулмон аёл полиция зобити
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Канаданинг Эдмон шаҳри Ички Ишлар Бошқармаси АҚШлик  мусулмон аёлга полиция офицери лавозимини  таклиф қилди. Сабаби, ўзи туғилиб ўсган АҚШнинг Огайо штатида ишлаши учун ҳижобини ечиш шарти қўйилган эди.

Al-Arabiyaнинг Columbus Dispatch нашриёти маълумотларига асосланиб хабар беришича, Эдмон полиция маҳкамасининг зобитлари Исмахон Иссе (Ismahan Isse)нинг мушкул аҳволи ҳақида интернетдан билиб қолишган.

Сал олдин Канаданинг бу шаҳри полиция маҳкамасида муслималар учун, ҳижоб эътиборга олинган униформа тасдиқланган эди. Шунинг учун таклиф қилинган лавозим 29 яшар сомалилик аёл учун яхши имкон бўлиши мумкин. «У ҳақиқатдан ҳам  полиция офицери бўлишни истайди. Ундан ташқари, у биз учун жуда яхши номзоддир», – дейди Эдмон полиция маҳкамасининг сержанти  Марк Фарнелл (Mark Farnell).

Агар Иссе рози бўлса, аввало Канаданинг истиқомад гувоҳномасини олиши керак бўлади.

«Таклиф қилинган лавозим ҳақида жиддий ўйланиб қолдим», - дейди  Ҳуқуқ нормалари мажмуи дипломига эга бўлган Иссе.

Иссе Огайо штатининг полиция мактабига олинаётган вақтда ҳижобда бўлганига қарамай машғулотлар давомида ҳижоб кийиш маън қилинган.

«islam.com.new»s

Мавзуга оид мақолалар
Ҳаётлик вақтида имо билан ҳам намоз ўқишдан ожиз бўлган одам каффорот беришни васият қилиши лозим давоми...

13:50 / 23.05.2017 4464
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим Ўзининг азиз китобида «Набий мўминлар учун ўзларидан кўра ҳақлидир. Унинг давоми...

06:28 / 24.11.2016 6135
Саодат  асрига мактуб Макканинг қадим қумликлари ичра яшаётган бир қавм бор эди. Ҳали улар ўзларининг давоми...

20:21 / 19.03.2017 5356
Фуқаҳоларимиз, «Закот мусулмон, балоғатга етган, оқил, ҳур, махсус нисобга ва шартларга эга мол соҳибига фарз давоми...

13:36 / 07.10.2016 6327