Мусулмонларнинг ичкиликка қарши марши
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Мусулмонларнинг Лондондаги гуруҳи «Шариат» лойиҳаси жума куни Брик Лайн кўчаси бўйлаб ичкиликнинг тунги вақтда сотилиши ва ароқҳўрликка қарши юриш уюштирмоқчилар. Гуруҳ аъзоларининг таъкидлашича, спиртли ичимликларни истеъмол қилиш ёки уларни сотиш Ислом аҳкомлари бўйича гуноҳ бўлиб, қатъиян ман этилиши лозимдир.

Кейинги жума кунининг иккинчи ярмига режалаштирилган ҳаракат эса хамрнинг ёмон эканини яна бир бор тасдиқлайди, деб ният қилишади гуруҳ вакиллари. Гуруҳнинг оммавий ишлар бўйича котиби Абу Румайса : «Хамрни истеъмол қилиш, аҳлоқ-одоб қоидаларининг бузилиши ва шу каби бир қанча муаммоларни келтириб чиқаради. Ачинарлиси шуки, баъзан мусулмонлар ҳам ўз дўконларида ичкилик сотяптилар» , дейди. «Мусулмон бўлмаган одам ўзи учун жаҳаннам йўлини танлагандир. Хамр ичувчи ва уни сотувчини тавба қилиб, бу йўлдан қайтса, Аллоҳ кечиради» , деб қўшимча қилди у. Дўконлардан бирининг эгаси бўлмиш Абдул Муҳид шундай дейди: «(У Ислом гуруҳига , хамр истеъмол қилинилиши туман даражаси миқёсида муаммо деб қабул қилинганидан сўнг қўшилган) Мусулмонлик бурчим одамларни хамрнинг фалокатли оқибатларидан хабардор қилишдир. Ислом таълимотида хамр истеъмоли ва уни сотиш ҳаромдир».

Қиллиям гуруҳининг аъзоси доктор Усома Ҳасаннинг айтишича, Ислом таълимотида хамрни истеъмол қилиш тақиқланган, аммо Ислом қонунларини бошқаларга зўрлаб ўтказиш тўғри эмас. Бу демократия эмас. Брик Лайн кўчаси 1990 йилларнинг охиридан бери Лондоннинг машҳур тунги клублари маконига айланган.

Митинг-юриш Осборн кўчасида бошланиб, Брик Лайн кўчаси бўйлаб давом этади.

«IBTimes»дан олинди.

Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchvzR8PPB8Nxxsfeatureyoutu.beembed

20:51 / 31.05.2017 4376
Сенга ҳам, менга ҳам Аллоҳ тавфиқ берсин, азизим, билгинки Мусулмон инсон қуйидагиларга иймон келтирмоғи давоми...

10:14 / 22.11.2016 7529
Насиҳат Эр билан орангиздаги риштани мустаҳкамланг Қанчалик гўзал, олима, бойбадавлат бўлманг, эрингиз давоми...

21:00 / 14.12.2019 3737
  Тарихдан отинойи атамаси Ўзбекистон ҳудудларида турли жойларда турлича номланиб келинган. Хусусан, давоми...

13:21 / 28.07.2018 9521