Аччиқ қилишдан аввал... Ўйлаб кўринг!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қиз катта аэропортда ўз рейсини кутиб ўтирарди. Рейс кечиктирилди, энди у бир неча соат самолётни кутишига тўғри келади. У вақт ўтказиш учун китоб ва бир қути ширинлик сотиб олиб, креслога бориб жойлашди. Ёнидаги жой бўш, ундан кейин эса бир киши журнал ўқиб ўтирарди. Қиз китоб ўқишга киришиб, ёнидаги ширинликдан олиб оғзига солди. Шунда нариги киши ҳам қутидан ширинлик ола бошлади! Бу қизнинг ғашига тегди. Лекин у ҳеч нарса демай китобини ўқишда давом этди. Ҳар гал қиз ширинликдан олганда нариги киши ҳам олаверди. Қизнинг бундан жаҳли чиққан бўлса ҳам, оломон тўла аэропортда жанжал кўтаришни хоҳламади. Ниҳоят қути тагида биргина ширинлик қолди. «Қизиқ, нима қиларкан энди бу сурбет!» ўйлади қиз. Худди унинг фикрини ўқигандек, ҳалиги киши журналдан бошини кўтармасдан ширинликни олди-да иккига бўлиб, ярмини қизга берди. Буниси ошиб тушганди. Қиз ўрнидан туриб нарсаларини йиғиштирди-да, кетди. Бироздан сўнг самолётга чиқди? Ўриндиққа ўтириб, сумкасидан кўзойнагини олмоқчи бўлди. Сумкада эса... бир қути ширинлик турарди! Шунда у ўзининг ширинлигини сумкасига солганини эслади. Ҳалиги киши эса ўйланиб ҳам ўтирмасдан, охирги ширинлигигача у билан бўлишди. Қиз уятдан ўзини қўярга жой тополмасди, лекин кеч бўлганди. Аччиқ қилишдан аввал...Ўйлаб кўринг... Балки ўзингиз ноҳақдирсиз!
Facebook материаллардан олинди.
Мавзуга оид мақолалар
Шайх ҳазратлари, бизни сиздай олим инсон билан замондош этган Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсин. Мен бозорчиман, давоми...

10:20 / 05.12.2016 6217
Қиёматдан олдин зоҳир бўладиган кичик аломатлар ҳақида кўплаб ҳадиси шарифлар келган. Улардан кўпини давоми...

12:22 / 17.11.2016 10079
Фаластинлик қизча кашфиёти карсоқов отаоналарга ёрдам бериши мумкин  Ғазолик 14 ёшли қизча қўлга давоми...

10:39 / 01.03.2017 3855
КУТИШДАН ТЎХТАНГёхуд вақт ҳеч кимни кутиб турмайдиБиз одатда турмуш қургач ёки фарзандли бўлгач ёки яна давоми...

04:51 / 31.08.2020 5709