Ислом аёлни улуғлайди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ислом келишидан аввал арабларда аёл зотига энг қадри паст мавжудотлардан бири сифатида қаралар эди. Улар қиз фарзандларидан ор қилиб ёки фақирликдан қўрқиб уларни тириклай кўмиб юборар эди.

Бу ҳақда Аллоҳ таоло Исро сурасининг 31- оятида марҳамат қилади : «Болаларингизни фақирликдан қўрқиб ўлдирманг. Биз уларни ҳам, сизларни ҳам ризқлантирамиз. Албатта, уларни ўлдириш катта хатодир».

Мана, Ислом келиб бу қабиҳ ишни бекор қилди. Энди қизлар ҳам яшашга ҳақли экани, болаларни фақирликдан қўрқиб ўлдирмаслик лозимлиги очиқ-ойдин эълон қилинди.

Исломдан олдин аёллар меросга ўтадиган мулк каби эдилар. Аёлнинг эри вафот қилса, уни эридан қолган меросларга қўшиб тегишли кишиларга мулк қилиб берар эдилар. У киши истаса аёлни хотин қилар эди, истамаса йўқ.

Шу тариқа аёлнинг шаъни, унинг одамийлиги буткул топталган эди. Шундай бир пайтда Ислом келиб аёлларни бу каби хўрланишлардан озод қилиш билан бирга, уларга мерос олиш ҳуқуқини ҳам берди.

Яҳудийлар ҳайз кўрган аёлга нажас нарсага қараган каби қараб, ҳайз кўрган аёллари билан бирга ўтирмай, бир хонада турмай, қўлидан таом емай турган бир вақтда Ислом келиб инсонни мукаррам эканлигини эълон қилиб, ҳайз кўрган аёлларга нисбатан бундай муомала қилиш Исломда йўқлигини кўрсатди.

Жоҳилият авж олиб, аёллар инсон каби яшай олмаган бир вақтда уларни илм ўрганишлари тасаввурга сиғмас ҳолат эди. Ислом келиб аёлларга бирма-бир ўз ҳуқуқларини қайтариб бера туриб, аёлларни ҳам илм олишга ҳақли эканини, балки фарз эканини «Илм олиш ҳар бар мўъмин ва мўъминага фарздир» дея маълум қилди.

Мана, алҳамдулиллаҳ, ўша  даврдан то ҳозиргача ҳам етук илмли, тақводор муслималар чиқиб,  Ислом ривожига ўз ҳиссаларини қўшиб келмоқда.

Ислом аёлларга жаннат башоратини берди : «Мўминлар ва мўминаларни тагларидан анҳорлар оқиб турган жаннатларга мангу киритиш учун ва уларнинг гуноҳлари ювиш учун. Ва бу Аллоҳнинг ҳузурида катта ютуқдир».

Фатҳ сураси 5-оят.

Шубҳасиз, бу – буюк ютуқдир. Алҳамдулиллаҳи Роббил ъаламин!

Ғиёсиддин Муҳаммад Юсуф

Мавзуга оид мақолалар
«Совчи қўйиш» дегани муайян бир аёл ёки қизга уйланиш истагини ўша одамга ёки унинг валийига билдиришдир. Бу давоми...

09:24 / 27.10.2016 7979
Дарс Қуръони Каримдан ёд олинганини текшириш ила бошланди. Сўнгра ота танишбилишларнинг аҳволини давоми...

16:03 / 26.12.2016 35343
Кашфиёт «Ислам и наука» сайтидан Гўзал таржимаси РЎЗА  ИММУН ТИЗИМИНИ ТИКЛАЙДИ  Абу Зарр розияллоҳу давоми...

11:27 / 20.03.2017 23364
Қибланинг ўзгартирилиш воқеасини кўпчилигимиз яхши биламиз. Исломнинг илк даврларида мусулмонлар Байтул давоми...

13:58 / 10.05.2019 3770