Таомланишга оид кўрсатмалар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Таомланганда, энг аввало, эътибор бериладиган нарса унинг ҳалоллигидир. Таом икки шартга кўра ҳалол бўлмоғи лозим. Биринчиси, таом мусулмон киши тановул қилишдан қайтарилган чўчқа гўшти, ит гўшти каби маҳсулотлардан тайёрланган бўлмаслиги лозим. Иккинчи шарти, маҳсулот ҳалол пулга олинган бўлиши лозим. Ва албатта, гўшт маҳсулотлари «Бисмиллаҳ» айтиб сўйилган ҳайвоннинг гўшти бўлиши керак.  Мусулмон кишининг таоми юқорида айтилган икки шарт бўйича пок бўлмоғи фарздир. Битта шарт юзага келмаса ҳам таом ҳаром бўлади ва уни ейиш мусулмон киши учун ҳаромдир. Ҳалол пулга топилган, ҳалол маҳсулотлардан шариатга мувофиқ тарзда тайёрланган таомни ейиш оддий ҳолатда мубоҳ бўлган амалдир. Аммо таомланмасликдан жонга зарар етадиган ҳолат бўлса, фарз-вожиб бўлади. Агар таомланиш жонга зарар етказадиган бўлса, таомланиш ҳаром бўлади.
Бу менга ибодатимга қувват бўлсин, деган ниятда таомланиш ибодатдир. Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилиш учун қилинадиган ҳар бир иш эса ибодатдир. Таомланишдан олдин ва кейин, албатта, қўлни ювиш лозим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай қилганлар. Таом танаввул қилишни ёши катта кишилар, илмли кишилар бошлаб берадилар. Танаввулни бошлашда «Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим»ни айтиш керак. Кимга таом маъқул келмаса, емаслиги мумкин, аммо еса ҳам, емаса ҳам, айбини айтмайди. Афсуски, баъзи кишилар таомни айбини айтиб еяверади. Ёқмаса емасин, еяптими – айбини айтмасин. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таомнинг айбини айтмас, иштаҳалари тортса, ер, йўқса, емас эдилар. Таом ўнг қўлда, уч бармоқ ила ейилади. Ҳар ким ўзининг олдидан ейди, ўртадан емайди ёки таомнинг яхши жойини, гўштини териб емайди. Кимнинг луқмаси тушиб кетса, тоза бўлса ёки тозалашнинг имкони бўлса, тозалаб ейди. Чунки қайси бир луқмада барака борлигини билмайди. Таомланиб бўлган киши идишни тозалайди, бармоқларини ялайди. Сўнг суннатга мувофиқ дуолар айтилади. Таомланиб бўлгандан сўнг қўлларингизни ювишни ҳам унутманг.
Ғиёсиддин Муҳаммад Юсуф
Мавзуга оид мақолалар
Қиёматга қолдими дийдор. Кўз тегдими Ислом «ой»ига , Дин илмида бойлар «бой»ига, Уммат ичра «дарё», давоми...

11:15 / 01.03.2017 5837
Қизларимизга пиёз ейишни ўргатишимиз зарур Ҳиди келади деб таомномасидан бутунлай олиб ташлайдиган қизлар давоми...

07:22 / 15.12.2022 5951
Рухсона Ижар бир неча қишлоқлардаги очлик муаммоси билан жиддий шуғулланаётган покистонлик аёлдир. У ўз давоми...

13:46 / 28.01.2019 2490
                        «Исломга бағишланган умр»  китобини ўқиб...    Ҳазратимизнинг укалари Муҳаммад давоми...

23:25 / 10.03.2017 5836