Аёл нима учун сабабсиз йиғлайди?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бола онасидан сўради: Нима учун йиғлаяпсиз? Онаси жавоб берди: Чунки мен аёлман. Бола деди: Мен тушунмадим. Она боласини бағрига босиб: Буни ҳеч қачон тушуна олмайсан, деб жавоб берди.Сўнгра бола отасидан сўради: Онам нима учун йиғлаяпти? Отаси жавоб берди: Барча аёллар сабабсиз йиғлайди…Бола катта бўлди. Лекин аёллар нима учун сабабсиз йиғлашини била олмади. Кун келиб бир олимдан сўради: Нима учун аёллар сабабсиз йиғлайди?Олим жавоб берди: Аллоҳ таоло аёлларни яратган чоғида, дунё оғирликларини кўтаришлари учун кучли елка соҳибалари қилган. Ва роҳат улашишлари учун уларни меҳрибон, раҳим-шафқатли қилган. Фарзандни дунёга келтиришдаги қийинчиликларни кўтаришлари ва фарзандлари катта бўлганларида уларга берадиган озорларни кўтаришларига ички қувват ато қилган. Оила аъзоларига ғамҳўрлик қилишларида ва рўзғор ташвишларини кўтариш чоғларида қийинчиликка дуч келганларида салобат билан туришлари учун куч ато қилган. Оналарга шундай муҳаббат ато қилинганки, агар болалари озор берсалар ҳам, уларнинг озор чекишларига сабабчи бўлсалар ҳам, уларнинг меҳрлари ўзгармайди, тугамайди. Катта қийинчиликлар келган вақтда, уларни енгиб роҳатга эришишлари учун кўз ёшлари орқали дардларини енгиллаштириш мақсадида, уларни сабабсиз йиғлайдиган қилиб яратган. Ва бу уларнинг заиф нуқталаридир. Эй Роббим, барча оналарни жаннат аҳлидан қилишингни қалбим уришдан тўхтагунча сўрайман.
Мавзуга оид мақолалар
Йигирма тўртинчи кун... Ассалому алайкум. Бугун йигирма тўртинчи кун. Кеча дадам ўз хоналарида ўтирган давоми...

21:21 / 19.06.2017 6754
Бурун қонаган вақтда бошни ортга эгиш керак дейишади.  Лекин ҳеч қачон бундай қилманг   Чунки  қон давоми...

10:38 / 01.02.2017 5622
Дунё ишларидан безган кўнгил дер Соф эрур ҳижобга ўранган юзлар Дунё, Жулеттага кўнгил қўявер Асли, сиз давоми...

18:41 / 10.11.2016 5980
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади «Ҳар бир нарсанинг қалби бор. Қуръоннинг қалби «Йасин»дир. Ким давоми...

09:42 / 29.11.2016 8225