Рамазон табриги ҳамда «Ҳилол нашр» нинг рамазон туҳфаси
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

[gallery link="file" ids="8283,8284,8285,8286,8287,8288,8289,8290,8291,8292,8293,8294,8295,8296,8297,8298,8299,8300,8301,8302,8303,8304,8306,8308,8309,8310,8311,8312"] Бугун «Ҳилол-нашр» нашриёт-матбааси ҳамда Islom.uz портали ходимлари иштирокида шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламига мансуб янги китобларнинг тақдимот маросим бўлиб ўтди. Анъанага кўра, тадбир Қуръони Карим тиловати билан бошланди. Дуодан сўнг ношир Исмоил Муҳаммад Юсуф сўзга чиқиб, кириб келаётган Рамазони шариф муносабати билан барчани муборакбод этдилар, сўнгра «Islom.uz» порталида ҳамда «Ҳилол-нашр» нашриёт-матбаасининг моҳи Рамазонга бағишлаб режалаштирилган ишлари тўғрисида, хусусан, бугун «Мўминнинг қалқони» деб номланган муфассал рўза китоби ҳамда «Бахтиёр оила» китобининг янги нашри тақдим қилинаётгани ҳақида гапирдилар. Шундан сўнг сўзга чиққанлар ушбу икки китобнинг ёзилиш тарихи, уларнинг бугунги кундаги диний-маърифий адабиётлар орасида тутган ўрни ҳақида тўхталиб ўтдилар. Тақдимот маросимига ташриф буюрган «Тўхтабой» жомеъ масжиди имом-хатиби Исҳоқжон Бегматов ҳамда «Минор» жомеъ масжиди имом-хатиби Раҳматуллоҳ Сайфуддиновлар ҳам сўзга чиқиб, устозимизнинг эл-юртимизга, халқимизга ва бутун дунё мусулмонларига кўрсатган фидойиликлари, буюк хизматлари ҳақида тўлқинланиб сўзладилар. Тақдимот маросимининг азиз меҳмони, севимли адибимиз, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Малик шайх Ҳазратларининг илмий мероси, у зот асос солган илм-маърифат боғининг мева бераётгани, ҳали бу илм сарчашмаси халқимизга узоқ йиллар манфаат келтириши ҳақида сўзладилар. Шундан сўнг ушбу тадбир муносабати билан ўқилган хатми Қуръон якунланиб, Абдуллоҳ ҳожи Исмоилов ушбу хатмнинг савобини барча ўтган мўмин-мусулмонларга, хусусан, шайх Ҳазратларининг руҳларига бағишлаб, маросимга якун ясаб бердилар. Тадбир сўнггида шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг аввалги йиллардаги Рамазон табриклари намойиш қилинди.   «Ҳилол-нашр» нашриёт-матбааси ҳамда« Islom.uz» портали ходимлари томонидан ташкил қилинган шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламига мансуб «Мўминнинг қалқони» ҳамда «Бахтиёр оила» китобларининг тақдимот маросими ҳақидаги видеолавҳа тез кунларда сайтимизда намойиш қилинади.
Мавзуга оид мақолалар
Ғуслни икки қўлдан бошлайди . Аввал икки қўлни билакларигача ювади. Сўнгра нажосат бор бўлса ҳам, йўқ бўлса давоми...

19:00 / 05.07.2019 3874
Аллоҳнинг бандаларига фазли Аллоҳ таоло бандаларини кўпгина неъматлар ва фазллар билан неъматлантириб, давоми...

14:47 / 31.05.2019 3524
embedhttpswww.youtube.comwatchv16uqQLNX5PEembed

14:37 / 12.06.2017 4221
Қадимги замонда бир ёмон табиатли савдогар бозорда айланиб юриб, ичига саккиз юз тилла танга солинган давоми...

09:41 / 24.01.2017 4316