Қуръон мусобақаси ғолибаси ҳажга жўнатилади
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бишкекда аёллар ўртасида Қуръон ўқиш мусобақаси ўтказилди. Муқаддас Китобнинг энг яхши қорияси унвони учун 18 нафар муслималар беллашди. Қуръони Шариф сураларини ёддан ўқиш йўналишидаги мусобақалар, бутун Қирғизистон бўйлаб ташкил этилди. Мусобақаларнинг якуний қисми Бишкекда бўлиб ўтди. Мусобақа мамлакат Мусулмонлар маънавият бошқармаси, ҳамда «Мутакаллим» мусулмон аёллар уюшмаси томонидан ташкил қилинган эди. Мусобақа якунига кўра, Қуръони Каримнинг 30 жузини ёддан аниқ ва хатосиз айтиб бера олган Гулнора Омурова биринчи ўринга муносиб деб топилди ва Ҳаж ибодатига бориш учун иккита йўлланмани қўлга киритди. Танловнинг бошқа иштирокчилари ҳам қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
«islam.ru» сайтидан олинди.
Мавзуга оид мақолалар
Дадажон дейди яйратиб дилни,Ортда қолдирар меҳрда ўғилни.Кетса ҳам бир кун пойлатиб йўлни,Қизлар отага давоми...

05:42 / 16.09.2020 6171
    Ассалому алайкум, муҳтарам Шайх ҳазратлари Мана, динимизни элимизни йиғлатиб Аллоҳ таолонинг ҳузурига давоми...

16:53 / 05.02.2017 6854
gallery linkfile ids5583,5571,5627,5632,5639,5640,5655,5661,5766,5802,5804,5808,5869,5911,5959,5951,5974,6030,6026,6057,6100,6110,6171,6240,5712                                     давоми...

19:30 / 05.02.2017 14468