Канада Бош вазири тарихда илк маротаба ифторлик дастурхонини ёзди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Канада Бош вазири тарихда илк маротаба ифторлик дастурхонини ёзди. 22 июнда Канада Бош вазири Стивен Харпер (Stephen Harper) биринчи маротаба ўзининг расмий истиқоматгоҳида ифторлик уюштирди. «Ислам Нью»снинг хабар беришича, маросим мамлакатдаги Ислом дини вакиллари билан кечаётган салбий муносабатларга бироз бўлса-да, чек қўйди. Меҳмонлар олдида сўзга чиққан Харпер уйининг эшиклари барча канадаликлар учун очиқ эканини айтиб, ҳаммани Рамазон шукуҳини ўзаро улашишга чақирди. Шу билан бирга, у ўз нутқи давомида Канада мусулмонларининг асл мақсадларини ҳам эслатиб ўтди. «Кўпчилик қатори Канадага келган Ислом дини вакиллари ҳам бу ерга озодлик, кенг имкониятлар ва яхшилик умидида келганлар», – деб айтди Бош вазир. Эслатиб қўйиш жоизки, Харперни мамлакатда кечаётган Ислом фобияси ҳамда экстремистик-радикал оқимларга нисбатан ортиб бораётган эътиборга беписанд эканликда айблашади.

Islam-today

http://islam-today.ru/novosti/2015/06/23/vpervye-v-istorii-premer-ministr-kanady-provel-iftar/

Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchvNZwt2QIKI4featureyoutu.beembed

11:14 / 15.02.2018 4291
  «Саҳв» сўзи луғатда «унутиш» маъносини англатади. Намозда маълум бир амаллар унутилса, ундан ҳосил давоми...

13:00 / 18.05.2017 13483
Расулуллоҳ алайҳиссаломни яхши кўришимизга 10 сабаб У зот Оламларга Раҳмат Пайғамбар эдилар. Шундай давоми...

10:16 / 14.12.2017 4022
Масаллиқлар 1та тухум 34 ош қошиқ ўсимлик ёғи 300 гр сут 1 ош қошиқ хамиртуруш Чимдим шакар 1 чой давоми...

13:02 / 29.11.2016 6142