Қалб садоси-2
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Сўйлайин ул зоти муҳтарамдан мен, Эй азиз биродар, дилдан тингла сен.   Эллик иккинчи йил, апрел ойида, Ниёзботир деган қишлоқ жойида   Туғилди бир гўдак, чеҳраси тоза, Бутун қишлоққа бу бўлди овоза.   Падари бузруквор – Муҳаммад Юсуф, Ҳулқи комил, етук, ахлоқи зариф.   Бешигин қучоқлаб онаси шодон, Жажжи гўдагига бўлди гиргиттон.   Дуолар қилди у камолин сўраб, Зурёдин покиза меҳрига ўраб.   Тарбият айлади жажжи ўғлонни, Қалбига жойлади илму урфонни.   Бола тез улғайди, фикри тиниқ, соз, Китоб-дафтар, илм у билан ҳамроз.   Таҳсил олди аввал Мир Арабда ул, Эрта-ю кеч эди таҳсилга машғул.   Пойтахтга йўл олди, ўқиди яна, Онгида маърифат қилди тантана.   Дилда жой қолмади залолатга ҳеч, Ҳақ йўлидан дадил борди эрта-кеч.   Триполида ҳам ўқиди устоз, Замона аҳлига у ноёб, эъзоз.   Сўнгра қайтиб Ислом институтга, Дарс берди солиҳ кўп қиз-йигитга.   Мудир бўлди ушбу илмгоҳ аро, Беҳад эзгу ишлар айлади адо.   Муфтий этиб тайин бўлгани замон, Ислом динимиз деб жон чекди чунон.   Ҳам ноиб эдилар ўша замонда, Хулласи, танилди бутун жаҳонда.   Имом Бухорийлар қони қонида, Ҳаммаслак дўстлари икки ёнида.   Шуҳрат топганда ҳам, бўлдилар камтар, Гўё одамийлик баҳрида гавҳар.   «Қуръон» келтирилди араб юртидан, Ундан баҳра олди бу аҳли ватан.

Абдулаҳад қори Шаҳрихоний

                  
Мавзуга оид мақолалар
   Маълумки, ҳар бир нарса ўз номига эга ва номланишида ўзига хос тарихи ҳам мавжуд. Шу жумладан, ҳижрий давоми...

21:40 / 17.03.2017 7663
Шайх ҳазратларининг «Мукаммал саодат йўли» китобини ўқиганда Садаф деган ёш бир бемор Даволанди қўлимда давоми...

16:39 / 13.12.2016 4577
Ҳайт байрами куни... Ассалому алайкум. Бу мен яна Муҳаммад Айюбман Ҳайрон бўлябсизми Ҳеч ҳам ҳайрон бўлманг. давоми...

21:39 / 24.06.2017 21308
Тошкент шаҳрининг Осиё ресторанидаги Қуръон мусобақаси жуда чиройли шукуҳ билан ўз якунига етди. Аввал давоми...

16:28 / 14.02.2018 4469