Қалбнинг Аллоҳ деб уриши
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қалбнинг Аллоҳ азза ва жаллага бўлган ҳаракатини бир маромга тушириб, унда собит туриш лозим. Қалбнинг офатларини Аллоҳдан офият сўраб камайтириш ёки бўлмаса унинг барчасини даф қилиш керак.

Билгинки, албатта, қалбнинг Аллоҳ азза ва жаллага  ҳаракати уч ҳолатда бўлади:  муҳаббат, хавф ва ражо.  Булардан энг афзали муҳаббатдир.

 Муҳаббат – Аллоҳ таолонинг зотини исташдир.  Чунки унда хавфга хилоф ўлароқ, дунё ва охиратни  исташ йўқдир. Хавф охиратда завол топади.

«Албатта, Аллоҳнинг валийларига хавф йўқдир. Ва улар маҳзун ҳам бўлмаслар».

Хавф – дунёни ва охиратни қасд қилади. Зажр ва ман қилиш бу йўлдан чиқишдир.

Муҳаббат –  банда маҳбуби томонга ожизона сайрга чиқишидир.

 Хавф – маҳбубининг йўлидан чиқишни ман қилади.

 Ражо – унинг амрларини бажармоқ.

 Булар ҳар бир банда ҳис қилиши лозим бўлган буюк ҳақиқатдир. Уларсиз убудият ҳосил бўлмайди. Ва ҳар бир  банда Аллоҳнинг бандаси бўлиши лозимдир.

 Агар  банданинг маҳбубига нисбатан муҳаббати бўлмаса, унинг қалбини  қайси нарса ҳаракатлантиради?

  Уни икки нарса ҳаракатлантиради:

 Биринчиси: маҳбубининг зикрини кўпайтириш. Чунки зикрнинг кўплиги қалбни у билан боғлайди. Ва кўп зикр қилишни Аллоҳ таолонинг ўзи амр қилгандир.  

«Эй, иймон келтирганлар, Аллоҳни кўп зикр қилинглар!»

 Иккинчиси: Аллоҳ таолонинг меҳр-шафқатини ва неъматини ҳис қилиш.

Банда Аллоҳ таоло унга берган осмонлару ердаги барча неъматларини зикр қилиб, тадаббур қилиши ва унга берилган ботиний неъматлардан иймон ва бошқаларни зикр қилиб юришни асос қилиб олиши шартдир.

Шунингдек, хавф: қалбда тавҳид, дўқ-пўписа, ҳисоб куни ва шунга ўхшаш оятларни эслашдир.

 Ражо: карамни, ҳилмни ва афвни қалбда ҳис қилишдир.

 Ражодан, карамдан ва тавҳиддан тушуниладиган тушунчалар жуда кенгдир. Мақсад – танбеҳларнинг етиб бориши,  ботиндаги ишоралар билан кўринишидир.

Араб тилидан Назокат таржимаси

Мавзуга оид мақолалар
 Вақтдан унумли фойдаланиш Ҳозирда кўпчилигимиз куннинг бебаракалигидан шикоят қиламиз. Ишларимиз ва давоми...

18:32 / 19.02.2017 8631
 Билол дам олиш кунлари бувижонисиникига борган эди. У ерда кунларнинг қандай тез ўтганини сезмай қолди. давоми...

21:12 / 02.01.2017 3638
Отангиз... Онангиз... Улар қарилик йўлидаги кишилардир. Худо умр берса, мен ҳам, сиз ҳам уларнинг ортидан давоми...

21:31 / 10.05.2023 2643
Бу дунё ҳаёти молдунё, ўйинкулги, енгилелпи нарсалардан иборат, деб ўйлайдиган ёш йигит эдим Жума куни давоми...

10:00 / 13.12.2018 8131