Қазога розилик – мўминнинг сифати
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳадиси қудсий:

«Гувоҳлик бераманки, якка Ўзимдан бошқа илоҳ йўқ. Менинг шеригим ҳам йўқ. Муҳаммад Менинг қулим ва Расулимдир. Ким қазои қадаримга рози бўлмаса, балоларимга сабр, неъматларимга шукр қилмаса, берганларимга қаноат этмаса, Мендан бошқа худога ибодат қилаверсин.  Ким дунё учун ғам чекса, гўёки Менга ғазаб қилган бўлади. Ким мусибатимдан шикоят этса, гўё Мендан шикоят қилган бўлади.

Ким бойнинг ҳузурига кириб, бойлиги учун унга тавозеъ этса, динининг учдан бирини кетказибди. Ким аҳлидан бирор киши вафот этгани учун юзига урса, гўё Мен билан урушиш учун найза олибди.

Ким қабр устидаги шохни синдирса, Каъбам эшигини қўли билан бузгандек бўлибди. Ким қайси эшикдан еяётганига (яъни ҳаром нарсага) парво қилмаса, Аллоҳ уни қайси эшикдан жаҳаннамга киритишига ҳам парво қилмабди. Кимнинг динида ўсиш бўлмаса, у ноқисликдадир.

Ким ноқисликда бўлса, унинг учун ўлим яхшироқдир. Ким билган нарсасига амал этса, Аллоҳ таоло у билмаган илмни унга мерос қолдиради. Кимнинг орзу-ҳаваси кўпайса, амали холис бўлмайди».

Имом Ғаззолийнинг «Қирқ ҳадиси қудсий» китобидан олинди.

Мавзуга оид мақолалар
Масаллиқлар 0,5 кг ёғсиз қийма 3 та пиёз 2 та қизил сабзи 14 та буханка нон 3 та тухум Ўсимлик ёғи 100 гр давоми...

12:56 / 29.11.2016 4641
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм Робби яссир ва ла туъассир робби таммим бил хойр ва бика настаъин, я Фаттаҳ давоми...

12:10 / 27.02.2017 8138
embedhttpsyoutu.be6HYQZO2xcioembed

17:30 / 16.10.2017 4088
  Эй Қасво Қандоқ ҳам саодатлисан Сенга берилган мақом, сенга берилган шарафнинг учқуни ҳам йўқ давоми...

11:27 / 05.06.2018 3988