Аёлнинг одоблари
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Хотиннинг одоблари:

Эр уйига кириб келганида, хотин уни ўрнидан туриб, очиқ юз ва табассум билан  «Марҳабо, хуш келдингиз!» каби сўзлар билан қарши олади.

Эрининг устки кийимини ечиб олади, қўлидаги нарсаси ёки юкини олади, чанқаган бўлса, яхна чой ёки сув тутади

Хотин эрининг ҳар бир амрига итоатда туради, унинг гуноҳ бўлмаган ишларини ва топшириқларини сўзсиз бажаради.

Эр ётоғига таклиф этса, турли баҳоналарни рўкач қилиб, бўйин товламайди, раддини ўч олиш қуролига айлантирмайди, нафсини эрининг истакларига таслим этади.

Эрининг ижозатисиз бирор жойга, ҳатто ота-онасини кўргани ҳам бормайди

Хотин эрининг кийимларини ювиб тозалайди, йиртиғини тикади, буюм ва ашёларини авайлаб асрайди.

Эрининг ош-нонини пиширади, дастурхонини тузайди, меҳмонини кутади.

Эрининг чироғи ва ўчоғини ёқади, тўшагини ёяди. Эрининг ғусл ва таҳоратига сув тайёрлаб беради. Агар у истаса, ғусл ва таҳорат қилишига ёрдамлашади.

Хотин эрига ўзининг бойлиги, насаби ёки гўзаллиги билан мақтанмайди. Эрини бошқаларга солиштириб, бойлик, мансаб, рўзғор тутиш кабиларда уларга ўхшашни талаб қилмайди

Кийим-кечак, озиқ-овқат масалаларида эрига бирон ғам-ташвиш келтирмайди, эҳтиёждан ортиқ нарсаларни буюриб, уни қийин аҳволга солмайди.

Овозини эриникидан баландлатиб, беҳаёлик ва бадахлоқлик кўрсатмайди, сўзидан ёки хулқидан унга азият етказиб, жонидан тўйдирмайди.

Эри борлигида ҳам, йўқлигида ҳам уни дуо қилади. Аллоҳдан тақво ва инсоф, икковларига тотувлик ва саодат тилайди.

Фақат эри учун безаниб, кийинади, иффат ва номусини ўзгалардан асрайди. Номаҳрам кишиларга рўпара бўлмаслик чораларини кўради, эри ва хонадони шаъни ва обрўсини пок тутади.

muslimaat.uz

Мавзуга оид мақолалар
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади «Абу Бакр уни Баҳрайнга юборганда ушбу мактубни ёзган эди давоми...

12:18 / 10.10.2016 5349
Муҳаммад Аҳмад 20 йил олдин  Сомалидан АҚШ га кўчиб ўтган. Ҳозирда ёқилғи қуйиш шаҳобчасидаги доимий ишидан давоми...

12:04 / 04.03.2017 9501
Аллоҳ таоло Исо ибн Марям тилидан шундай марҳамат қилади «У деди «Албатта, мен Аллоҳнинг бандасиман. У менга давоми...

06:35 / 27.12.2016 6979
Испаниянинг Олий суди Каталониянинг Лерида шаҳрида жамоат жойларида мусулмон аёлларнинг паранжида давоми...

19:16 / 21.12.2016 3130