Имом шаҳид Бутий раҳматуллоҳи алайҳи Ваҳба Зуҳайли раҳматуллоҳи алайҳи ҳақида айтган сўзлари
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Имом шаҳид Бутий раҳматуллоҳи алайҳи Ваҳба Зуҳайли раҳматуллоҳи алайҳи ҳақида ушбу сўзларни айтади:
Бугунги кунда тадқиқодчи олимнинг бой илми, кенг маълумотга эга экани ҳамда амалга оширган ажойиб асарлари мени таажжубга солмайди. Мени унинг қадри даражаси ҳайратга солади. Унга ишониб топширилган илмий ҳақиқатга омонатдорлиги ва кучдан қолдирувчи душман у билан бахолаша олмагани ҳамда мансаб ва бойлик олдида қурбон бўлмаганини кўришим мени қойил қолдиради.
Ваҳба Зуҳайли шаҳид имом Бутий ҳақида шундай дейди.
«У замонасининг мужаддид олими бўлиб, тақводор, мухлис, кўнгли тоза, ният ва мақсади чиройли, Аллоҳнинг шариати ва умматнинг кайфиятига жонкуяр инсон эди. Ўзи ва инсонлар ҳаётини яхши сўзлар ва чиройли мавъизалар ҳамда фойдали ҳикматлар билан бойитди. Китоб ва Пайғамбар суннатига амал қилувчи ўтган солихлар изидан борувчи эди. Динга янгилик киритувчи бидъатчи эмасди. Ҳар қандай майдонда баланд бўлган Ислом даъватчиси эди».
 Дунё миқёсидаги мукаррам уламолар силсиласидан (2003 - 2002)
Мавзуга оид мақолалар
           Онабола қатъий жадвалга асосланиб машғулотлар олиб боришган. Марям кунига 5 соат ўқирди. Биринчи давоми...

19:46 / 28.02.2017 5994
Дунёга неча минг олимлар келди, Барчаси Худонинг хизматин қилди, Лек Сиздек олимни кўрмаган давоми...

20:00 / 05.02.2017 7619
Фалак айланмайди ва бугун кўтарилган эртага ҳам чўққида қолади, дейиш нодонликдир. Тарих китоби фақат бир давоми...

22:18 / 25.01.2017 6993
Мусулмонлар билан ҳамжиҳатлик рамзи Russia Today нашрининг хабар беришича, Австрия президенти бир гапи билан давоми...

21:21 / 29.04.2017 5055