Хотира
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

   Ғайрат Мажид исмли шахс айтади: «Бу Ҳазратнинг ҳаётлик чоғларида бўлиб ўтган эди....
Мен Шайх ҳазратлари билан ҳеч ҳамсуҳбат бўлмагандим, аммо у кишига меҳрим жуда баланд эди. Бир куни бир масжиддаги жанозада иштирок этишга тўғри келди. Намозни унчалик яхши билмайман. Шу пайт Ҳазрат ҳам етиб келдилар ва жамоага қўшилиб, олдинги сафда турдилар. Мен бир неча қатор орқароқдаги сафда эдим. Жанозани ёш имом йигит ўқиб берди. Мен ичимда: «Афсус, Ҳазратдай инсон шу ерда ҳозир бўлса-ю, шундай мўътабар шайх сафда турса-ю, намозни ёш имом ўқиб берса?» – деб, қаттиқ афсусландим. Шу жанозадан кейин бир неча кун ўтгач, Ҳазрат тушимга кириб, менга шахсан ўзлари жаноза намозини ўқишни бирма-бир ўргатдилар. Уйғониб, ҳайрон қолдим, тушим экан. Тахминан, бир ойлардан сўнг бир маросимда Ҳазрат билан бир дастурхон бошида ўтириш насиб этди. Мен бироз қуйироқда ўтирар эдим. Ҳазрат мени кўришлари билан, менга қараб: «Ўрганиб олдингизми?!» — дедилар ҳайбат ила. Мен эса бир калима ҳам айтолмай, лол қолгандим»...
Ғайрат Мажид
Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchv0NsCYlLmVJ4embed

14:20 / 08.09.2017 5536
Аёллар фиқҳи Савол Жунуб ҳолда тирноқ ҳамда сочларни олиш ва киндик ости тукларини қириш, қўлтиқ ости давоми...

13:15 / 15.05.2017 7361
Қадрли болажонлар, бугун сиз билан бировнинг уйига ёки хонасига кириш учун рухсат сўрашни ўрганамиз. Сиз давоми...

10:56 / 30.03.2019 3495
«Ҳилол нашр» Кореада Бугун 2016 йил 28 май куни Кореада «Air one» ширкати ходимлари ва ўзбек мухлислар давоми...

12:14 / 06.03.2017 4352